Полезное для бухгалтера в декабре:
Юк ташувчиларга солиқ солиш тартиби ўзгаради
Бу меъёр Президентнинг 26.12.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорида белгиланган.
Илгари юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатувчи корхоналар учун солиқ солишнинг махсус тартиби мавжуд эди. Улар томонидан давлат мақсадли жамғармаларига тўланадиган солиқлар ва мажбурий ажратмаларнинг жами миқдори ҳар бир транспорт воситасига ҳисоблаганда якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу фаолият тури бўйича тўлаётган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаслиги керак эди. Бу ўринда мазкур қоидалар солиқ солиш тизимидан қатъи назар амал қилади.
2019 йилдан ушбу тартиб бекор қилинмоқда (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 3-банди).
Корхоналар учун бу солиқ юкини камайтиради ва солиқлар ҳисоб-китобини соддалаштиради. Бошқа тарафдан эса, бу солиқ маъмуриятчилигини соддалаштиради ва солиқ назоратининг самарадорлигини оширади.
Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 28.12.2018 йилдан кучга кирди.