Тўлиқ эскирган ускуналардан фойдаланганлик учун тўлов бекор қилинди

preview

Бу Президентнинг 26.12.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020–2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.

 

Эскирган ускуналар ўз вақтида алмаштирилишини рағбатлантириш мақсадида 2011 йилдан тўлиқ эскирган ускуналардан фойдаланганлик учун тўлов жорий этилган эди (АВ томонидан 21.02.2011 йилда 2199-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Асосий воситалар сифатида балансида ҳисобга олинган тўлиқ эскирган ускуналардан ўз ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланаётган юридик шахслар (кичик бизнес бундан мустасно) ушбу тўловни тўловчилар ҳисобланган.

 

2019 йилдан тўлиқ эскирган ускуналардан фойдаланганлик учун тўлов самарасизлиги ва ҳисобини юритиш қийинлигини эътиборга олган ҳолда бекор қилинди (26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарорнинг 11-банди).

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 28.12.2018 йилдан кучга кирди.

 


СКга ўзгартиришлар СКга ўзгартиришлар СКга ўзгартиришлар /ul/publish/doc/text147237_tuliq_eskirgan_uskunalardan_foydalanganlik_uchun_tulov_bekor_qilindi