Нега bir.uz да имтиҳон ўтказилмади?

preview

 

bir.uz  тизимидаги аттестация имтиҳони 26 январдан 16 мартга кўчирилди. Яқин кунларда имтиҳонларга тайёрланишга улгуришингиз учун экспертлар томонидан солиқ солиш тизимидаги ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда ўқув ва имтиҳон материалларини янгилаш жараёни якунланади.

 

bir.uz  тизими иш бошлаган йили 1242 нафар фойдаланувчи ўқув тестидан ўтди, 46 нафари имтиҳонни муваффақиятли топшириб, аттестат олди. Тизим бухгалтерлар малакасини ошириш ва малакани мустақил баҳолаш учун ишончли ресурс сифатида ўзини кўрсата олди. Бу ҳақда фойдаланувчилар ҳам айтишмоқда:

 

Елена Ковтун: «bir.uz чуқур билим олишга имкон беради. Ўқув тестидан ўтишда бухгалтериянинг барча жиҳатлари бўйича батафсил маълумот берилади. Исталган мавзуни атрофлича ва чуқур ўрганиш мумкин».

 

Ирина Шамсулина: «Имтиҳон – bir.uz даги ўқув жараёнининг муҳим босқичи. У касбий кўникмаларни мустақил ва холис баҳолашга имкон яратади. Имтиҳон хўжакўрсинга эмас, балки билим ва кўникмаларни жиддий баҳолашдир».

 

Тизимдаги ўқув ва имтиҳон материаллари қонунчиликка нисбатан ҳар қандай ҳолатда ҳам долзарб бўлиб қолиши учун уларни мунтазам янгилаш ва қайта ишлаш талаб этилади. Norma  компанияси мутахассислари томонидан матнлар ҳамда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича тестлар долзарб ҳолатга келтирилди – тайёргарликни бошлайверинг! Февраль ойи охиригача қолган солиқлар бўйича материаллар ҳам янгиланади.  

 

Барча солиқлар бўйича жиддий ўзгаришлар ҳисобга олинган «ўқув тести» сервиси нафақат янги фойдаланувчиларга, балки илгари фойдаланганлар учун ҳам қизиқарли бўлади. Бу солиқ солишдаги янги қоидаларни чуқур ўрганиш, улар билан ишлаш кўникмаларини текшириб кўриш ва мустаҳкамлаш учун яхши имкониятдир.

 

16 мартдаги аттестация имтиҳонида 26 январь кунига имтиҳонга ёзилганлар билан бир қаторда барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин. Ҳозироқ ҳавола бўйича ўтиб, буюртма беринг. Имтиҳонга солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланиш лозим, акс ҳолда тестдан ўтиш ва имтиҳон топшириқларини ечиш қийин бўлади.

 

 

Bir.uz Bir.uz Bir.uz /ul/publish/doc/text147929_nega_bir_uz_da_imtihon_utkazilmadi