Полезное для бухгалтера в ноябре:
«Фарғонаазот» АЖ ходимларни bir.uz тизими ёрдамида қандай баҳолайди
«Фарғонаазот» АЖнинг 47 нафар бухгалтери ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда bir.uz тизимида таълим олдилар ва тестдан ўтдилар. Ишлаб чиқариш жараёнида узилишлар бўлмаслиги учун ўқиш қандай ташкил этилди? «Фарғонаазот» АЖ тажрибаси бошқа корхоналар учун ҳам фойдали бўладими?
«Фарғонаазот» АЖ бош бухгалтери Рафиқжон ҚАЮМОВ:
– Ҳамма бухгалтерларимиз тажрибали, ҳар бири ўз соҳасининг етук мутахассиси. Бироқ бугунги кунда касбий билимларни янада чуқур эгаллаш талаб этилмоқда. БҲМСни мукаммал даражада билмасдан туриб, ХМҲСга ўтишимиз мушкул бўлади. Шу сабабли барчамиз малакамизни баҳолаб оширишга қарор қилдик.
Корхона бош бухгалтерининг айтишича, қуйидаги икки сабабга кўра bir.uz тизимини танлашган:
1) ушбу дастурдаги малака тестлари ўқув материаллари – тушунтиришлар, схемалар, расмлар ва жадваллар билан узвий боғланган. Англаб олиш осон! Ҳаммасини осонгина билиб олиш ва дарҳол тестдан ўтиб, текшириб кўриш мумкин;
2) бундан ташқари, тизим исталган жойда ва сутканинг исталган вақтида шуғулланиш мумкинлиги билан қулайдир. Фақат бўш дақиқа ва компьютер ёки интернетга уланадиган қурилма керак бўлади. Корхона раҳбарияти ушбу масалада ходимларига ҳар томонлама кўмак кўрсатмоқда.
1. Таълим
Ўқиш чоғида бухгалтерлар ҳатто одатий ҳаёт тарзини ҳам ўзгартирдилар. Тушлик пайтида тез-тез тушлик қилиб, ҳамкасблари билан масалаларни ечишдаги мураккабликларни муҳокама қилиш учун иш жойларига қайтишга ҳаракат қилдилар. Узоқ йиллардан буён ишлаётган ва ўз билимларига ишонган кишилар ҳам масалани ечишни уддалай олмаяптилар. Нимадир ўзгарганми?
Охир-оқибатда «Фарғонаазот» АЖ бухгалтерлари қуйидагиларни тасдиқладилар: bir.uz уларни кундалик бухгалтерия операциялари одатий жамламаси доирасига олиб чиқди, профессионал жиҳатдан дунёқарашларини кенгайтирди ва танлаган мутахассисликлари бўйича бухгалтерия ҳисобини чуқур англашга имкон берди.
Бухгалтерларнинг таъкидлашича, ўқув материаллари содда ва тушуниш осон бўлган тилда баён этилган, шунингдек норматив ҳужжатларга ҳаволалар билан берилган.
Ўқиш якунлари бўйича «Фарғонаазот» АЖнинг барча мутахассислари ўз ихтисосликлари бўйича электрон сертификатлар олдилар, айримлари ҳатто иккита сертификат олишди. Бироқ корхона раҳбарияти томонидан кундузги имтиҳон кўринишида малакани баҳолашни ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарор барча учун ҳақиқий синов бўлди. Ушбу имтиҳон «Norma» профессионал ривожланиш маркази томонидан «Фарғонаазот» АЖ ҳудудида ўтказилди. Бунда имтиҳон бухгалтерия иши бир дақиқага ҳам тўхтаб қолмайдиган қилиб ташкиллаштирилди.
2. Имтиҳон
Имтиҳоннинг биринчи босқичи – 47 нафар бухгалтердан 45 таси тест синовларидан ўтдилар. Бу жуда яхши натижа. Вазиятларга доир масалаларни ечиш таклиф этилган иккинчи босқичдан 13 киши муваффақиятли ўтди. Учинчи босқич топшириқларини 6 киши бажара олди. Бунда иштирокчилар танланган мутахассисликка қараб бошланғич ҳужжатларни, солиқ ёки молиявий ҳисоботни тўлдиришлари керак эди.
Моддий бўлим ходимлари биринчилардан бўлиб аттестация имтиҳонини топширдилар. Имтиҳон соат 15.00 бошланиб, 5 соат давом этди. Натижа: моддий бўлим бухгалтерлари Ирина Власова ва Элдор Ғофуров аттестат олдилар. Улардан ўқишда ва имтиҳон топширишда нималар мураккаблик туғдирганини сўзлаб беришларини сўрадик.
Ирина ВЛАСОВА, моддий бухгалтер:
– Ўқув тестини бошлаганимда, ўз тажрибам ва билимларимга таянган ҳолда ўқув материалларисиз саволларни еча оламан, деб ўйлагандим. Бироқ бундай бўлмади! Тестларда хатоликлар бўлди, тизим нотўғри жавоб берилган мавзулар бўйича тушунтиришларни таклиф этди.
Нима мураккаблик туғдирди? Заводда ишлаймиз, минерал ўғитлар ишлаб чиқарилади. Мен илгари ҳеч қизиқиб кўрмаган ва дуч келмаган мавзулар - бонуслар, чегирмалар, хизматлар соҳаси, тикувчилик ишлаб чиқариши ва бошқа мавзулар бўйича масалалар берилди. Бироқ энди моддий бухгалтер ваколатига тааллуқли барча масалалар бўйича жавоб топа оламан. Бу жуда катта ютуғим.
Элдор ҒОФУРОВ, моддий бухгалтер:
- Капитал бўйича топшириқларни ечиш мураккаб бўлди, сабаби амалиётда бу мавзуга тўқнаш келмаган эдим. bir.uz тизимида ўқишдан олдин ҳар кунги иш жараёнида тўқнаш келадиган масалаларга ечим топа олардим. Энди мутахассис сифатида ҳар томонлама билимга эгаман дея оламан! Аттестация имтиҳонини муваффақиятли топширгунга қадар ушбу мутахассислик бўйича икки марта ўқишга ва I ва II тоифали моддий бухгалтер электрон сертификатини олишга улгурдим.
3. Ўзингизни синаб кўринг!
bir.uz малакани баҳолаш тизимига ҳозироқ киришингиз ва бепул тест режимида ўзингизни синаб кўришингиз мумкин! Кундалик ишлар сизнинг касбий тайёргарлигингизга таъсир ўтказмаганига ишонч ҳосил қилинг!
Синаб кўриш учун бепул фойдаланиш мақсадида қуйидагилар талаб этилади:
1. «Ўқув тестлари» иловасига кириш;
2. Тизимда янги фойдаланувчи сифатида ёки «Норма»нинг исталган сайти (buxgalter.uz, norma.uz, vopros.norma.uz) логини ва пароли билан рўйхатдан ўтиш;
3. Исталган малака ва тоифани танлаш ҳамда «Демо-киришга эга бўлиш» тугмасини босинг.
Ҳар қандай танланган тоифа бўйича биринчи тестга бепул киришингиз мумкин. Демо-кириш ҳар бир тоифа бўйича бир марта тақдим этилади.
Ҳурмат ила,
bir.uz муаллифлар гуруҳи.