Қурбон ҳайити 2020 йилги иш вақти ҳисоб-китобига қандай таъсир кўрсатади

preview

Жорий йилда Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 31  июлда нишонланади  . 2020 йилги иш вақти тақвими ушбу санани ҳисобга олган ҳолда тузилган. Жорий йилда байрамни нишонлаш билан боғлиқ иш вақти ҳисоб-китобининг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида «Норма» компаниясининг кадрлар масалалари бўйича эксперти Валерия ЛЯНДРЕС сўзлаб берди:


– Ушбу санада 5 кунлик ва 6 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунини кўчириш ва қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган.

Июль ойида иш вақти нормаси ўзгармайди:

  • 5 кунлик иш ҳафтасида 22 иш куни (175 соат);
  • 6 кунлик иш ҳафтасида 26 иш куни (ҳафтасига 40 соат ишланганда 173 соат ва ҳафтасига 36 соат ишланганда 155 соат).

31 июль таътил ҳисоб-китобига киритилмайди .

30 июлда (байрам арафасида) кунлик иш (смена) давомийлиги барча ходимлар учун 1 соатга камайтирилади 

31 июль куни ишлайдиган ходимлар меҳнатига ҳар бир иш соати учун икки ҳиссадан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланиши лозим .


Иш вақти Иш вақти Иш вақти /ul/publish/doc/text161336_qurbon_hayiti_2020_yilgi_ish_vaqti_hisob-kitobiga_qanday_tasir_kursatadi