2021 йилда атроф муҳит ифлослантирилганлиги учун ҳисоб-китоб қандай топширилади

preview

Янги йилнинг дастлабки иш кунларида яна атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари ҳисоб-китобини топширамиз ва тўлаймиз. Ниҳоят, ҳаммасини масофадан амалга оширса бўладими ёки ўтган йилги сценарий бўйича қийналишга тўғри келадими?

Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди:

Ҳисоб-китобни масофадан топшириш имкониятини назарда тутувчи Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 23-бандига қарамай, ҳануз буни муаммосиз амалга ошириш имконини берадиган тўлақонли ресурс мавжуд эмас.

Давлат экология қўмитасида маълум қилишларича, бундай ресурс январнинг дастлабки кунларидан http://fund.uznature.uz ҳаволаси бўйича ишга туширилади. Бироқ ҳозирча ҳисобот даврининг энг қизғин пайтида тажриба режимида http://e-ekologiya.uz сайтини ишга тушириш билан бўлган ўтган йилги ҳолат такрорланмаслигига ҳеч қандай ишонч йўқ. Бу ҳақда батафсил биз бу ерда ёзганмиз.

Янги йилга қадар саноқли кунлар қолди, http://fund.uznature.uz янги сайти эса ҳали ҳам бўш. У тўғрисида гапириш мумкин бўлган нарса – у дизайни билан фарқ қилади, талай маълумот ахбороти ва тўланилиши лозим бўлган йиғим калькуляторини назарда тутади. Бироқ барча ушбу тугмалар ҳозирча ишламаяпти.

Нима қилиш лозим?

Ҳисоб-китобни топширишни сўнгги кунга қадар кечиктирманг: сайт – бу ажойиб, бироқ у ерда ҳаммаси қандай ишлашини ҳеч ким билмайди. Ва агар барибир ҳисоботни қўлда топширишга тўғри келса, муддатнинг сўнгги кунларида экология бошқармаларида катта навбатларга тайёр бўлиш зарур.

Компенсация йиғими ҳисоб-китоби ва тўлови қоидалари ҳақида батафсил бу ерда, бу ерда, бу ерда ўқинг.

Эслатиб ўтамиз!

  • деярли барча хўжалик юритувчи субъектлар атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация йиғимини тўловчилар ҳисобланади. Истисно – субъектларнинг давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган фаолияти;
  • I ва II тоифа ташкилотлари бундай ҳисоботни ҳар чоракда бир марта - ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасигача топширадилар. III ва IV тоифага мансублар ва тоифасиз корхоналар эса ҳар йилда бир марта- ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январигача топширадилар.

Сизнинг корхонангиз қайси тоифага киришини бу ерда аниқлаш мумкин;

  • компенсация тўловини ҳисоб-китобни топшириш кунида тўлаш мумкин. Асосийси – буни 820-сон ВМҚда белгиланган муддатларга қадар амалга оширишга улгуриш. I ва II тоифа тўловчилари - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25 санасигача. Барча қолган ташкилотлар 25 январга қадар тўлайдилар.

Агар ҳисоб-китоб ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январигача тақдим этилмаса, III ва IV тоифа субъектлари атроф табиий муҳитга тасдиқланган экологик нормативлар доирасида ёки нормативдан ортиқча миқдорда чиқариб ташланган, оқизилган ифлослантирувчи моддалар учун, чиқиндилар ва уларни жойлаштирганлик учун йилига тегишли равишда БҲМнинг 4 ва 2 баравари миқдорида компенсация тўловлари тўлайдилар.

Олег ГАЕВОЙ

Бошқа тушум ва тўловлар Бошқа тушум ва тўловлар Бошқа тушум ва тўловлар /ul/publish/doc/text165799_2021_yilda_atrof_muhit_ifloslantirilganligi_uchun_hisob-kitob_qanday_topshiriladi