Агар дивидендлар ортиқча тўланган бўлса, нима қилиш лозим?

preview

2020 йил учун молиявий натижалар ҳисоб-китобида муассис-жисмоний шахсга (резидентга) йил мобайнида олинган фойдага қараганда кўпроқ дивидендлар тўланганлиги маълум бўлди. Дивидендлар апрелда I чорак натижалари бўйича ҳисобланган ва тўланган, бутун йил бўйича эса фойда дивидендлар ҳисоб-китоби учун қабул қилинганидан кам эканлиги маълум бўлди.

Бундай вазиятда қандай йўл тутишни buxgalter.uz илтимосига биноан  ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ тушунтирди:

– Юридик шахснинг фойдасини тақсимлашда иштирокчи  томонидан олинган даромад дивидендлар деб эътироф этилади. Хусусий корхона мулкдорига, оилавий корхона иштирокчисига ёки фермер хўжалиги бошлиғига бундай юридик шахслар тасарруфида қолган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади  . Фойда эса ҳисобот даври - йил якуни бўйича аниқланади .

Шу тариқа,  I чорак якуни бўйича дивидендлар тўғри ҳисобланган бўлсада, уларнинг охирги миқдорини ҳисобот даври якуни бўйича олдинги даврларда жамғарилган фойда/зарарни ҳисобга олган ҳолда аниқлаш зарур.

Келтирилган вазиятда бухгалтер дивидендларни ҳисоблаб чиқариш пайтида корхона фойданинг прогноз ҳажмига чиқмаганлиги туфайли ҳисобдаги ноаниқликларни тузатишига тўғри келади.

Энг аввало, муассисга тегишли дивидендларни 2020 йил охирида балансда акс эттирилган корхона ҳақиқатда олган фойдадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқаринг.

Ортиқча тўланган дивидендлар суммаси жисмоний шахсларнинг бошқа даромади сифатида ҳисобланиши керак . Ўзбекистон резидентларининг дивидендларига 5% ставка бўйича солиқ солинади . Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига эса 12%  ставка бўйича ЖШДС солинади ва ижтимоий солиқ солинмайди (СК 403-м.). Ортиқча тўланган дивидендлар суммасига бюджет 7% солиқни кам олган.


Бухгалтериянинг ҳаракатлари тартиби:

1) Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган, дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобларини қайта топширинг.

Эътибор беринг!

Хатони бухгалтер 2020 йил охирига тузатади, Ҳисоб-китобнинг ўзи йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади. Бироқ Ҳисоб-китобга 2-илова - Ушлаб қолинган солиқлар тўғрисида маълумотнома дививендлар (фоизлар) ҳисобланган ва тўланган ҳар ой якуни бўйича ўсиб бормайдиган якун билан тўлдирилади ва илова қилинади. Шу боис бухгалтер бундай вазиятда ушбу Ҳисоб-китобни 2020 йил I чорак учун ҳисобланган ва тўланган дивидендлар якуни бўйича 2-иловани ҳисобга олган ҳолда - 2020 йил апрель учун қайта топширишига тўғри келади.

Агар дивидендлар суммаси апрелда тўлиқ тўланмаган бўлса, Ҳисоб-китоб ва унга 2-иловани кейинги даврлар учун - 2020 йил апрель-декабрь учун қайта топшириш зарур. Бунинг учун Ҳисоб-китобнинг 080, 090 (091), 120 (121)-сатрларидаги суммаларга тузатиш киритилиши зарур. Шунингдек, Маълумотноманинг “Олдинги ҳисобот даври (даврлари)” ва “Жорий ҳисобот ойи учун” сатрлари бўйича 7-10-устунларига киритилган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда Ҳисоб-китобга 2-иловага тузатиш киритиш ва илова қилиш зарур. Қайта ҳисоб-китоб топширилгандан кейин дивиденд солиғи бўйича ШКга ўзгартиришлар киритилади, дивиденд солиғи бўйича ортиқча тўлов суммаси акс этади, уни ЖШДС ҳисобига ҳисобга олиш мумкин;

1) ортиқча тўланган дивидендларни 2020 йил апрель-декабрь учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ  ҳисоб-китобида акс эттиринг. Бунинг учун ҳисоб-китобларни қайта топширинг;

2) ортиқча тўланган дивидендлар суммасидан бюджетга қўшимча 7% ЖШДС ўтказинг;

3) солиқ органига солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни солиштиришни илтимос қилиб мурожаат қилинг . Солиштириш далолатномаси асосида солиқ органи мустақил равишда ортиқча тўланган дивиденд солиғини ЖШДС тўлови ҳисобига ҳисобга олади .

Агар дивидендларни олувчи - норезидент бўлса, шу каби ҳаракатларни амалга оширинг. Бу ҳолда бюджетга 10% қўшимча тўлашга тўғри келади, сабаби норезидентларнинг дивидендларига 10% ставка бўйича, бошқа даромаларига - 20% ставка бўйича солиқ солинади .

Тўлов манбаи ортиқча тўланган дивидендлар суммасини даврнинг бошқа харажатлари таркибида ҳисобга олиши  керак. Фойда солиғи тўловчи уларни чегирилмайдиган харажатлар сифатида акс эттиради. Фойда солиғи ҳисоб-китобини қайта топширишга тўғри келиши мумкин .

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ul/publish/doc/text166673_agar_dividendlar_ortiqcha_tulangan_bulsa_nima_qilish_lozim