Молия вазирлиги яна МҲХСнинг учта ҳужжати таржимаси лойиҳаларини жойлаштирди

preview

Молия вазирлиги МҲХСнинг давлат тилига таржимаси лойиҳаларини эълон қилишни давом эттирмоқда. Дастлабки учта ҳужжатнинг эълон қилиниши кенг муҳокамаларга сабаб бўлди, амалий таклифлар кўриб чиқишга қабул қилинди. Регулятор муҳокамада иштирок этишга ва яна учта стандартнинг таржималарини шарҳлашга чақирмоқда.

Илгари биз Молия вазирлиги МҲХС ҳужжатларини 2021 йилнинг иккинчи ярим йиллигида давлат тилига таржима қилишни тугаллаш ва эълон қилишни режалаштираётганлиги ҳақида ёзган эдик.

Ваъда қилинганидек, январдан бошлаб вазирлик таржима қилинган ҳужжатларни - ҳафтада учтадан лойиҳани эълон қилишга киришди.

Ўтган ҳафтада эълон қилинган лойиҳалар қизғин фикрлар билдиришларга сабаб бўлди, таклифлар келиб тушди. Ҳозирги вақтда улар комиссия томонидан кўриб чиқилмоқда, -  дейилади Молия вазирлигининг хабарида.

  • Бу ҳафтада регулятор қуйидаги лойиҳаларни жойлаштирди: МҲХС №8 “Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар”;
  • МҲХС №20 “Давлат грантлари ҳисоби ва давлат ёрдами тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш”;
  • МҲХС №23 “Қарзлар бўйича сарфлар”.

МҲХС ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиш бўйича таклифларни ifrs@mf.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.

МҲХС ҳужжатларининг давлат тилига ўгирилган барча муҳокама қилинаётган таржималарини мазкур ҳавола бўйича топиш мумкин.

Саида ЖОНИЗОҚОВА

МҲХС МҲХС МҲХС /ul/publish/doc/text166699_moliya_vazirligi_yana_mhhsning_uchta_hujjati_tarjimasi_loyihalarini_joylashtirdi