Полезное для бухгалтера в декабре:
Республикамиздаги бухгалтер аёлларни байрам билан табриклаймиз!
«Норма» компаниясининг эркаклар жамоаси раҳбарият номидан ҳамда buxgalter.uz таҳририятининг бутун жамоаси ҳамкасбларни ва ўқувчиларни халқаро хотин-қизлар куни билан муборакбод этади!
8 март байрами муносабати билан сиз учун ҳазил тестни тайёрладик. Бухгалтерлар классификациясида ўзингизни осонгина топиб оласиз деб умид қиламиз. Эҳтимол, бир йўла бир неча тоифага мансублигингиз аён бўлар!
Қандай натижаларга эришганингизни бизга ёзиб юборишни унутманг
1. Яна сўнгги муддатгача чўздим, улгуролмай қолишимга озгина қолди, бироқ охирги лаҳзаларда бир неча дақиқа ичида сервер ишини ўнглагунича ҳисоботни топширишга улгурдим. Мен – бухгалтер-каскадёрман.
2. Контрагентларни текшираман, ишга эҳтиёткорлик билан ёндашаман, яхшилаб кузатаман. Ҳар бир иш куни ва ҳар бир шартнома мина кўмилган майдонга ўхшайди. Катта масъулият талаб қилади. Мен – бухгалтер-сапёрман.
3. Кодлар ва бошқа идентификаторларни қарамасдан, ўн бармоқли усулда тераман, иш ҳафтаси вертикал чизиқли тўсиқлардан иборат, бунда бор кучимиз билан ҳаракатланиш лозим. Дастур ўз вақтида янгиланмаган тақдирда, мўлжалга худди граната улоқтиргандек, мақсадга эришиш учун ҳаракат қиламан. Менинг профилим – ҳарбий-спорт кўп кураши, олий тоифа.
4. Фирмам ва яна бир нечта фирма аутсорсинг йўналишида фаолият юритади. Яна бир неча фирманинг ишини олишни истардим, лекин афсуски бир суткада бунга улгуришнинг иложи йўқ. Мен – бош бухгалтер-гроссмейстерман.
5. Режани туздим, ўз кучимга ишониб бехавотир йўлга отландим. Барчани ортда қолдириб, ўтган йилги рекордимни янгиладим. Қолганларни финиш манзилида кутаётиб, чой ҳам ичишга улгурдим. Мен – бухгалтер-марафончиман.
6. Шундай аниқ исбот-далилларни келтираманки, мен билан инспекторлар ихтиёрий равишда алоқа қилишдан ўзларини олиб қочадилар. Мен – бухгалтер-снайперман.
7. МҲХСни ўзлаштириб олдим, вақти келса уларни қўллашдан чўчимайман. Менинг профилим – халқаро асосдаги бухгалтерлик якка курашининг контакт турлари.
8. Ўқияпман, қайта ўқияпман, ўқиб ўрганяпман. Суткалаб малакамни оширяпман. Семинарлар, вебинарлар, ўқув курслари, тестлар, топшириқлар, конспектлар, имтиҳонлар… Мен – доимий талабаман.
9. Бошқаларнинг ЭҲФлари туфайли солиқ ҳисоботларини ҳар гал қайта топшираман, бунга параллел равишда солиқ органларидан келадиган хатларга ҳам қарайман. Оғир атлетика ва стол тенниси билан бир вақтда шуғулланаман.
10. Бухгалтерия балансини ушлаб тураман ва бир вақтнинг ўзида директорнинг истакларини қонунчилик талабларига мувофиқлаштиришга ҳаракат қиламан. Мен – бош бухгалтер-акробатчиман.
11. Мунтазам равишда айланмаларни кузатиб туриш ва яшин тезлигида ҳаракат қилиш лозим. Бироз чалқисангиз борми – ҳаммаси барбод бўлиши мумкин: ҚҚС борасида муаммолар юзага келишни бошлайди. Мен – 1-Формула пойгачисиман.
12. Давр ўтган сайин ҳаммаси янгиланиб, тез-тез ўзгаришлар қилинмоқда. Ҳар куни солиқ қонунчилигига қандайдир ўзгартиришлар киритилади, сайт ҳар доим ҳисобот топшириш пайтида яхши ишламайди, шаклларда қандайдир ноаниқликлар юзага келади. Ҳамма бундан асабийлашади, мен эса бунга кўниккан ҳолда ишлашда давом этаман. Мен – бухгалтер-файласуфман.
Бу ерда шарҳларни қолдириш мумкин.
Вuxgalter.uz бош редактори
Юлия ЯШИНА шакллантирди.
Суратларни buxgalter.uz рассоми
Вячеслав МУРОМЦЕВ чизди.