Май ойида ҳар бир бухгалтерга асқотади:
Ўриндош ходим ишдан бўшатилганда фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни қандай ҳисоблаш керак
Агар ўриндошлик асосида ишловчи ходим ишдан бўшаётган бўлса, унинг фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсациясини ҳисоблашда нималарни ҳисобга олиш муҳим?
Buxgalter.uz тушунтиради:
Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
– Барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишловчилар ҳам ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга.
Ўриндошлик асосидаги ишда 6 ой ва ундан ортиқ ишлаган ўриндошларга биринчи иш йили учун бериладиган йиллик меҳнат таътили, шунингдек ушбу тоифадаги ходимларнинг иккинчи ва кейинги иш йиллари учун бериладиган меҳнат таътили учун тўлиқ ҳақ тўланади
.
Ходим (ҳар қандай!) билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга жорий иш йилида фойдаланилмаган йиллик меҳнат таътили учун тўланиши лозим бўлган компенсация миқдори, шунингдек жорий иш йилида ишланмаган таътил кунлари учун ушлаб қолинадиган сумма миқдори ходимнинг охирги иш йилида ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади
.
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ўриндошга, бошқа ҳар қандай ходим каби, фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пул компенсацияси тўланади
.
Ўриндошга фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни қандай ҳисоблаш керак
Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни таътил тўловлари каби тартибда ҳисобланг:
1. Ҳисоб-китоб даврини аниқланг (ўриндошнинг таътилга чиқиш ойидан олдинги 12 календарь ойлик иш).
2. Ҳисоб-китоб даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасини аниқланг (таътил тўловларини ҳисоблашда барча тўловлар ҳам ҳисобга олинмайди!).
3. Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисобланг.
4. Ўриндошнинг йиллик таътили давомийлигини календарь кунларда: 12 га бўлиб ва ҳосил бўлган сонни таътилдан фойдаланилмаган тўлиқ иш ойлари сонига кўпайтириб, фойдаланилмаган таътил кунлари сонини ҳисобланг.
Бунда шуни ёдда тутингки, таътилнинг барча кунлари учун ҳам пул компенсацияси тўлаш мумкин эмас. Батафсил маълумот – бу ерда > > >
Эътибор беринг
Ички ёки ташқи ўриндош ходим Меҳнат кодексининг 173-моддаси 2-қисми ва 441-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ишдан бўшатилганда, меҳнат стажидан қатъи назар, унга 2 ҳафталик ўртача иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўланг
.
Ҳисоблашни мисол тариқасида бу ерда кўрсатдик > > >
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()