Полезное для бухгалтера в ноябре:
Электрон шартномани чоп этиш зарурми
Электрон шартномаларни чоп этиш ва имзолаш зарурми? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икрам АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди:
- Йўқ, буни қилиш шарт эмас. Бироқ - мумкин.
Электрон ҳужжат айланишидан битимларни амалга ошириш (шу жумладан - шартномалар тузиш), ҳисоб-китоблар, расмий ва норасмий ёзишмалар ва бошқа ахборотни узатиш учун фойдаланиш мумкин .
Бунда электрон ҳужжат айланиши қоғоз шаклидаги нусхасига эга бўлиши мумкин. У белгиланган тартибда тасдиқланади ва сақланади .
Электрон ҳужжатларни сақлашда қуйидаги имкониятлар таъминланиши керак :
1) улардан фойдаланиш;
2) чоп этиш.
Электрон ҳужжатлар, шунингдек унинг жўнатувчисини идентификация қилиш имкониятини берадиган электрон шаклда қайд этилган ахборот, электрон тижоратда қўлда имзоланган қоғоз шаклидаги ҳужжатларга тенглаштирилади. Улардан битим амалга оширилганлиги далили сифатида фойдаланилиши мумкин .