Полезное для бухгалтера в декабре:
Тан олинган жарима ва пенялар чегирилмайдиган харажатларга киритилмаганда
Ҳисобот даврида корхоналарда бухгалтерия хизмати кўплаб хўжалик операцияларининг умумий оқимида лозим даражада эътибор бермайдиган - шунчаки уларни жорий давр харажатларига ҳисобдан чиқариб юборадиган вазиятлар бўлади. Тан олинган пеня ва жарималар ҳолатида бу қўшимча солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин.
Фараз қилайлик, корхонада:
- 2021 йил январь-декабрь учун тан олинган ва бюджетга тўланган пеня ва жарималар 3 598 минг сўмни ташкил қилган (пеня ёки жарима суммалари амалиётда анча кўп бўлиши мумкин, масалан, биржа ёки ТИФ контрактлари шартлари бузилган тақдирда);
- солиқ органларига топширилган солиқ ҳисоботларида мазкур сумма чегирилмайдиган харажатларга киритилмаган ва тегишинча, Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада бундай харажатлар таркибида акс эттирилмаган.
Натижада фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база камайтирилган бўлиб чиқди.
Солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга қонунчиликни бузганлик учун тўланган ёки тан олинган пенялар, шунингдек хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун тўланган ёки тан олинган жарималар, пенялар ва санкцияларнинг бошқа турлари киради .
Агар корхона солиқлар бўйича пеняларни ёки хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун жаримани тан олган ва харажатлар суммасида акс эттирган бўлса, бироқ уларни чегирилмайдиган харажатлар таркибига киритмаган бўлса, буни кечроқ бўлса ҳам амалга ошириш зарур. Шунингдек, қўшимча фойда солиғи ҳисоблаш ва тегишли давр учун Ҳисоб-китобни қайта топшириш лозим. Ҳисоб-китобда пеня суммасини Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0128-сатри 4-устунида акс эттиринг.
Бундай вазиятдан қочиш учун сизга қуйидагиларни тавсия қиламиз:
1) СКнинг 305-моддаси ва СКнинг 317-моддасини қўллаган ҳолда корхона харажатларини чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатларга тўғри киритилганлигини текширишни;
2) бухгалтерлик дастурларида (1С, 1UZ) 9410, 9420, 9430 бухгалтерия счётлари харажатлар моддалари бўйича аниқ (кенгайтирилган) аналитик ҳисобни олиб боришни;
3) чегирилмайдиган харажатларни Ҳисоб-китобнинг 2-иловасига киритишни;
4) агар жорий чорак давомида корхона режалаштирилмаган фойда олса, ушбу фойда суммасидан солиқни фойда солиғи бўйича жорий (бўнак) тўловлар сифатида ўтказишни. Бу пеня ҳисоблашдан қочишга ёрдам беради;
5) бошқа солиқлар бўйича ҳисобот топшириш ва солиқни тўлаш муддатларини ўрганиш ва уларни ўз вақтида тўлаб, қўшимча солиқлар, пеня ва жарималар ҳисоблашнинг олдини олишни.
Барча солиқ турлари бўйича ҳисобот топшириш ва солиқни тўлаш муддатлари бўйича бизнинг солиқ тўловчининг тақвимига (у сайтнинг энг пастки қисмида жойлашган) ва ТГ-каналимиздаги эслатмага мўлжал олинг.
Шунингдек, “бош бухгалтернинг режаларида” биз ҳар бир ой учун барча муддатларни ёзамиз:
“Кундалик”да эса масалан, электрон сервислардаги носозликлар, ҳисобот шаклларидаги кечикишлар туфайли ёки бошқа сабабга кўра саналарнинг ўзгартирилишини қайд этиб борамиз:
Шунингдек, сиз ҳисобот шаклларини тўлдириш ва солиқларни тўлашнинг нозик жиҳатларини тавсиялар мавжуд қуйидаги бўлимларда аниқлаштириб олишингиз мумкин:
- ҚҚС;
- Фойда солиғи;
- Мол-мулк солиғи;
- Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
- ЖШДС;
- Ижтимоий солиқ;
- Айланмадан олинадиган солиқ;
- Акциз солиғи;
- Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
- Якка тартибдаги тадбиркорлар солиқлари ва ҳисоботлари.
Татьяна ЛИМАРЕВА,
“Норма” эксперти