Полезное для бухгалтера в декабре:
Корхона қайта ташкил этилса, ҚҚСга тузатиш киритиш зарурми
ҚҚС тўловчиси бўлган корхонани қайта ташкил этиш натижасида ҚҚС тўловчиси бўлмаган корхона рўйхатга олинди. Унга ўтказилган материаллар ва асосий воситалар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш зарурми? Буни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:
– Мол-мулкини ҳуқуқий ворисга ўтказиш чоғида қайта ташкил этилаётган корхона ҚҚС ҳисобламайди, сабаби бундай ўтказиш солиқ солиш объекти ҳисобланмайди .
Бунда, агар ҳуқуқий ворис ҚҚС тўловчи бўлмаса, қайта ташкил этилаётган корхона ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни (тиклашни) амалга ошириши керак .
Тузатиш киритиш етказиб берувчилар томонидан қайта ташкил этилаётган корхонага тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар асосида ҳуқуқий ворисга тошириш далолатномаси бўйича ўтказилган мол-мулк қийматидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Асосий воситалар, кўчмас мулк объектлари ва номоддий активлар бўйича солиққа қайта баҳолаш ҳисобга олинмаган, ушбу объектларнинг баланс қийматига тўғри келадиган, илгари бу объектлар бўйича ҳисобга олинган суммадан келиб чиққан ҳолда тузатиш киритинг .
ҚҚС тўловчиси ҚҚС тўловчи бўлмаган ҳуқуқий ворисга қуйидагиларни ўтказади:
- таннархи 50 000 минг сўм бўлган материаллар (улардан таннархи 40 000 минг сўм бўлган материаллар олдинги охирги 12 ой ичида харид қилинган);
- ускуна (асосий восита).
Барча ўтказилаётган материаллар ҚҚС билан харид қилинган, уларни харид қилиш чоғида солиқ белгиланган тартибда ҳисобга олишга қабул қилинган.
Ускуна ҳам ҚҚС билан харид қилинган. Ускунанинг бошланғич қиймати - 20 000 минг сўм, қайта ташкил этиш пайтида ҳисобланган амортизация - 750 минг сўм, қайта баҳолаш ўтказилмаган.
Ҳуқуқий ворис - ҚҚС тўловчи бўлмаганлиги боис, корхона ўтказилаётган материаллар ва асосий восита бўйича ҳисобга олинган суммага тузатиш киритиши керак.
Тузатиш киритилиши (тикланиши) лозим бўлган ҚҚС суммаси қуйидагини ташкил этади:
- материаллар бўйича - 6 000 минг сўм (40 000 х 15%);
- ускуна бўйича - 2 887,5 минг сўм ((20 000 – 750) х 15%).
Ушбу сумма бюджетга тўлаш учун тикланиши ва ўтказилаётган материаллар ва ускуна қийматига киритилиши ёки фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириладиган харажатларга киритилиши лозим .
Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш қуйидаги тарзда акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Ҳуқуқий ворисга ўтказилаётган материаллар бўйича ҚҚС суммасига тузатиш киритилди (тикланди) |
6 000 |
ёки |
|
Ўтказилаётган ускуна бўйича унинг баланс (қолдиқ) қийматига тўғри келадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди (тикланди) |
2 887,5 |
ёки |
ҚҚСни ҳисобга олиш ва унга тузатиш киритиш ҳақида бу ерда қўшимча ўқинг: