Полезное для бухгалтера в ноябре:
Бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) тасдиқланди
Молия вазирлиги томонидан Бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар» тасдиқланди (АВ рўйхат рақами №3361, 1.04.2022 й.). Стандарт 2023 йил 1 январдан кучга киради.
13-сонли БҲС стандартидан бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа нобюджет жамғармаларининг қуйидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботларини тузишда фойдаланилади:
- консолидациялашган бюджетнинг жамланма ҳисоботи (1-илова);
- консолидациялашган бюджет даромадлари ижроси тўғрисидаги ҳисобот (2-илова);
- консолидациялашган бюджет харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисобот (3-илова);
- консолидациялашган бюджетнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумот (4-илова);
- консолидациялашган бюджетнинг номолиявий активлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот а (5-илова).
Чораклик консолидациялашган молиявий ҳисоботлар йилининг 1 апрель, 1 июль ва 1 октябрь ҳолатига, йиллик консолидациялашган молиявий ҳисоботлар эса келгуси ҳисобот йилининг 1 январь ҳолатига кўра тузилади.
Мавзуга доир тушунтиришлар:
- (IFRS) 10 – Консолидациялашган молиявий ҳисобот;
- МҲХС бўйича тушум қандай тан олинади – умумий қоидалар;
- Асосий воситалар дастлаб тан олинганидан кейин қандай ҳисобга олинади.