Қонунчиликдаги янгиликлар
Дата публикации 12.12.2024
Президентнинг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди: 1) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш мезонларини аниқлаштириш; 2) «ВВВ» тоифасидаги тадбиркорлик субъектларига товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш; 3) экспорт операциялари бўйича ҚҚС суммаларини қоплашда божхона органининг товар жўнатилаётган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган товарнинг кузатув ҳужжатларини солиқ органларига тақдим этиш шарт бўлмаган даврни аниқлаштириш. 10.12.2024 йилдаги ПФ-214-сон Фармон нималарни ўзгартиради, буни buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Дата публикации 06.12.2024
2025 йил 1 январдан бошлаб давлат харидларида иштирок этадиган ишлаб чиқарувчилар учун «Ишлаб чиқарувчилар экотизими» ташкил этилади. Шунингдек, аввал Президент томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар маъқулланган эди. Бу Ўзбекистондаги мавжуд давлат харидлари амалиётига қандай таъсир қилиши ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг. ... 

Дата публикации 06.12.2024
Импорт бўйича ҳисоботни (29 ва 137-кодлар) энди my3.soliq.uzда тақдим этамиз. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 03.12.2024
Президентнинг 14.11.2024 йилдаги ПФ-184-сонли янги Фармонига кўра 2025 йил 1 январдан тадбиркорлик фаолиятидаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар бекор қилиниши ҳақидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалди. Бироқ, бу ўзгаришлардан қувонган ҳолда, ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик сақланиб қолганини тушуниш керак. Айни бир қоидабузарлик учун ҳам мансабдор шахсга, ҳам компанияга жарима солинадиган икки томонлама жавобгарлик бекор қилинди. ... 

Дата публикации 29.11.2024
2024 йил декабрь ойида қонунчиликдаги ўзгаришларнинг анъанавий шарҳини тайёрладик. Уларнинг ҳаммаси - бухгалтер билиши керак бўлган маълумотлар. ... 

Дата публикации 27.11.2024
20 ноябрь куни Адлия вазирлиги «Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги янги Низомни рўйхатдан ўтказди. Ҳужжатнинг асосий қоидаларини келтирамиз. ... 

Дата публикации 25.11.2024
Президентнинг «Таълим соҳасида хусусий секторнинг иштирокини оширишга доир қўшимча чоралар тўғрисида»ги ПҚ-403-сонли қарори билан илгари 2025 йил 1 январгача белгиланган солиқ имтиёзлари 2030 йил 1 январгача узайтирилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 12.11.2024
2025 йилда Ўзбекистонда солиқ қонунчилигида муҳим ўзгаришлар режалаштирилган. Шу билан бирга, асосий солиқлар бўйича базавий ставкалар ўзгаришсиз қолади. Buxgalter.uz илтимосига кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ Солиқ кодексига таклиф этилаётган ўзгартиришларни санаб ўтди: ... 

Дата публикации 11.11.2024
Икки муҳим ҳужжат тасдиқланди (07.11.2024 й. 745-сон ВМҚ): 1) Умумий овқатланиш, меҳмонхона ва туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом; 2) Умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан нақд пулга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом. Бу ҳақда norma.uz портали ёзмоқда. Батафсил маълумотлар - бизнинг шарҳимизда: ... 

Дата публикации 01.11.2024
Инвесторлар учун қизиқарли мавзу: тадбиркорлар оғирлик ва габарит назоратининг стационар ва кўчма пунктларини ижарага олиши мумкин бўлади. Бу 28.10.2024 йилдаги «Автомобиль йўллари бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ВМҚ-710-сонли янги қарорда кўзда тутилган. Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 30.10.2024
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025–2027 йилларга мўлжалланган Бюджетнома ҳужжатини эълон қилди. Ундан биз тўлаётган солиқлар яқин вақт ичида қандай ўзгариши мумкинлиги маълум бўлди. Вuxgalter.uz илтимосига кўра, 2025 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ажратиб кўрсатди: ... 

Дата публикации 29.10.2024
Энергия самарадорлиги, акциз маркалари, чиқиндиларни олиб чиқиш ва меҳнат мигрантлари учун электрон хизматлар... Миллий қонунчиликдаги навбатдаги ўзгаришлар пакети 2024 йил 1 ноябрдан кучга киради. Уларни батафсил кўриб чиқамиз: ... 

Дата публикации 23.10.2024
МЖТКнинг 241-10-моддасига киритилган тузатишларга кўра эндиликда мансабдор шахслар ва хизматчилар тадбиркорлик субъектларидан ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхатига киритилмаган ҳисобот ва ҳужжатларни талаб қилганлик учун жаримага тортилади. Жарималар 7,5 млн сўмдан 22,5 млн сўмгача. Янгиликни buxgalter.uz учун махсус «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА изоҳлади: ... 

Дата публикации 23.10.2024
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи учун жарималарни қўллаш қоидалари ўзгарди 07.09.2024 й. ВМҚ-551-сонли қарор.. Buxgalter.uz илтимосига кўра, солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА нималарга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 18.10.2024
IT-компаниялар Ўзбекистонда Президентнинг 14.10.2024 йилдаги ПФ-157-сонли янги Фармонига мувофиқ янги солиқ имтиёзларини олишди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 18.10.2024
Президент Фармони билан ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати сиёсатига ўзгартиришлар киритди. ТИФ иштирокчилари учун нималар ўзгарганлигини buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Дата публикации 11.10.2024
Икки лойиҳа - Президент фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори - 22 октябргача СОВАЗ порталида муҳокама қилинмоқда. Биринчиси - ЖСТ талабларига мослашиш доирасида экспортчи компанияларни қўллаб-қувватлаш учун жорий этилган 6 та имтиёзни бекор қилади. Иккинчиси - маҳаллий маҳсулотлар ва ишлаб чиқарувчилар, улар ишлаб чиқараётган товарлар ва хом ашёнинг электрон реестрини яратади. Мақсад - маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини бозорга олиб чиқишда кўмаклашиш. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 30.09.2024
Миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этамиз, улар 2024 йил 1 октябрдан кучга киради. Янгиликларга, шунингдек ўз кучини йўқотадиган имтиёзларга эътибор қаратинг: ... 

Дата публикации 25.09.2024
ПҚ-334-сон қарорга мувофиқ Хоккей федерацияси, хоккей мактаблари ва секциялари учун фойда солиғи ставкаси 50 фоизга пасайтирилди. Солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг директори Иродахон АББОСХОНОВА бу масалада, унинг фикрича, нимани аниқлаштириш талаб этилишини тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 19.09.2024
Иқтисодиёт вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг 17.09.2024 йилдаги 3554-сонли қўшма қарори пиводан ташқари алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни белгилайди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди. Тафсилотлар бизнинг шарҳимизда: ...