Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
Корхона эскирган ишлаб чиқариш ускунасини тугатмоқда. Қисмларга ажратиш натижасида олинган деталлар ва материалларни 5-сон БҲМС қоидаларига биноан қандай тўғри расмийлаштириш ва кирим қилиш керак?
Материалда:
- АВ қачон тугатилиши лозим;
- Ўзбекистонда АВни тугатишни ҳужжатлаштириш: тартиб-таомил босқичлари бўйича 9 та шакл;
- олинган материалларни қайси ҳисобварақларга ва қандай қийматда кирим қилиш керак.
Муҳим янгиликлар ва экспертлар тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.
Асосий восита қачон тугатилади
Асосий воситалар уларни тиклаш имконсиз ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда тугатилиши лозим. Асосларнинг тўлиқ рўйхати – хизмат муддатининг тугаши, фойдаланиш учун яроқсизлиги, маънан эскириши, давлат органининг қарори, корхонани реконструкция ёки модернизация қилиш – 5-сон БҲМСнинг 55-бандида келтирилган.
Ўзбекистонда АВни тугатишни қандай ҳужжатлаштириш керак
АВни ҳисобдан чиқаришнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳужжатлар билан расмийлаштириш тартиби корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгилаб қўйилган бўлиши керак.
Ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарорни махсус тузилган комиссия қабул қилади. Унинг таркибига бухгалтерия ходимлари мажбурий тартибда киритилади
.
Шунингдек, қарор билан АВни тугатиш усули белгиланади – тўлиқ ёки қисман демонтаж қилиш, ўз кучи билан ёки пудратчи кучи билан. Демонтаж қилишдан кейин қолган материаллар бухгалтерия ҳисобида кирим қилинади.
АВни тугатиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади
Объектнинг яроқсизлигини қайд этамиз
Ҳужжатлар қарорнинг ўзини асослайди: объектни тиклаш мумкин эмаслигини ёки тиклаш мақсадга мувофиқ эмаслигини тасдиқлайди.
- АВнинг яроқсизлиги тўғрисида далолатнома
- АВни ҳисобдан чиқариш учун нуқсон қайдномаси
Комиссия тузамиз ва қарор қабул қиламиз
Ҳужжатлар комиссия таркибини ва раҳбарият кўрсатмасини мустаҳкамлаб қўяди.
- Асосий воситалар объектини тугатиш учун комиссия тузиш тўғрисидаги буйруқ
- Асосий воситалар объектини тугатиш комиссияси таркибини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқ
- Асосий воситани тугатиш тўғрисидаги буйруқ
- Асосий воситани қисман тугатиш тўғрисидаги буйруқ
Объектни тугатамиз, қолганини ҳисобдан чиқарамиз ва кирим қиламиз
Бухгалтер учун бу ҳужжатлар – ўтказмалар учун асос ҳисобланади: объектни ҳисобдан чиқариш учун ҳам, материалларни кирим қилиш учун ҳам.
- Асосий воситаларни тугатиш тўғрисидаги далолатнома
- Транспорт воситаларини тугатиш тўғрисидаги далолатнома
- АВни тугатиш билан боғлиқ харажатлар ва уларни тугатишдан келиб тушган моддий бойликлар тўғрисида маълумотнома
Buxgalter.uz тавсия этади
Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун АВ тугатилишини расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг барча 9 тури, намунавий ўтказмалар ва муҳим нозик жиҳатлар мавжуд:
Олинган материалларни қаерга кирим қилиш керак
Келгусида фойдаланиш учун яроқли бўлган узеллар, деталлар ва материаллар, шу жумладан рангли ва қимматбаҳо металлар 1000 «Материаллар» гуруҳи ҳисобварақларига – бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санадаги жорий қиймати бўйича кирим қилинади. Жорий қиймат нима эканлиги 4-сон БҲМСнинг 3-банди 4-хатбошисида белгиланган.
Яроқсиз материаллар иккиламчи хомашё: лом, латта-путта ёки ўтин сифатида кирим қилинади. Кейинчалик корхона уларни ўз хоҳишига кўра тасарруф этади – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотади ёки утилизация қилади.
Ҳисобда АВни тугатиш бўйича операцияни ёпиш учун қуйидагиларни акс эттириш талаб этилади:
- объектнинг бошланғич (тиклаш) қийматини ҳисобдан чиқариш;
- жамғарилган эскиришни ҳисобдан чиқариш;
- қайта баҳолаш сальдосини ҳисобдан чиқариш;
- демонтаж қилиш учун иш ҳақи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш;
- материалларни эҳтимолий фойдаланиш нархи бўйича кирим қилиш;
- чиқиб кетишдан молиявий натижа.
Ушбу операцияларнинг ҳар бири бўйича рақамли таҳлиллар ва тайёр ўтказмалар «Асосий воситалар тугатилганда ТМЗ келиб тушиши қандай ҳисобга олинади» тавсиясидаги тугатилаётган дастгоҳ мисолида келтирилган.
![]()