Полезное для бухгалтера в ноябре:
Солиқларни тўлашда хато қилмаслик учун ШҲКни қандай тўғри “ўқиш” лозим
Солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз вақтида бюджетга тўламаганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши боис, топширилган ҳисоб-китоблар бўйича суммалар ва тўловлар шахсий ҳисоб картасидан қандай ўтишини назорат қилиш муҳимдир.
Profi Training бизнес-тренери, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЕВА ўз тажрибаси билан buxgalter.uz билан ўртоқлашди:
– Сиз билишингиз керак бўлган биринчи нарса - бу “Шахсий ҳисоб картаси” (кейинги ўринларда – ШҲК) жадвали сарлавҳасидаги белгилар:
- “Операция санаси” ҳисобот топширилган, солиқ бўйича тўлов, солиқ қайтарилган ёки солиқлар ўртасида олиб ўтишлар амалга оширилган санани кўрсатади;
- “Операциянинг мазмуни” - бу бажарилган ҳаракатлар: ҳисобот, қайта ҳисоб-китоб топширилган, солиқ тўланган;
- “Тўлов муддати” - солиқни тўлаш бўйича мажбуриятни бажаришнинг сўнгги санаси. Тўлов муддатлари дам олиш ва байрам кунлари муносабати билан кунларни кўчиришни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган;
- “Тўлаш учун ҳисоблаб чиқарилган” корхона муайян давр учун солиқнинг муайян суммасини тўлаши шартлигини билдиради. Солиқ тўланиши лозим бўлган давр бир ойга ёки чоракка тенг бўлиши мумкин;
- “Камайтирилди” тўланиши лозим бўлган солиқни камайтиришга ҳисобот топширилганлигини билдиради;
- “Тўланди” - компаниянинг тўлов топшириқномалари бўйича амалга оширилган тўлов, инкассо топшириқномаси бўйича ечиб олинган ёки бошқа солиқлар бўйича ортиқча тўлов суммаси;
- “Қайтарилди” - бу компания ортиқча тўлов муносабати билан қайтариш учун ариза берган солиқнинг қайтарилган суммаси;
- “Боқимонда” - компаниянинг топширилган ҳисоботлари ёки текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисоблашлар муносабати билан ҳосил бўлган солиқ қарзи суммаси.
Қуйидаги вазиятларни кўриб чиқамиз:
Эътибор беринг, ШҲК операциялар санаси бўйича эмас, балки “Тўлов муддати” устуни бўйича хронологик тартибда тузилган.
Шунингдек, ташкилотда 01.01.2022 йил ҳолатига кўра фойда солиғи бўйича 36 089 120 сўм миқдорида ортиқча тўлов бўлган. Ортиқча тўловнинг ушбу суммаси 01.01.2022 йил ҳолатига кўра бухгалтерия ҳисоби маълумотлаарига мувофиқ келмайди, сабаби солиқ ШҲКдан 2021 йил IV чорак учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китоб суммаси фақат 2022 йилда ўтади.
Кўриб чиқилаётган мисолда ташкилот Фойда солиғи ҳисоб-китобини 2022 йил 1 мартда топширган. Бунда ҳисоб-китоб 2021 йил IV чорак учун 30 188 658 сўм миқдорида солиқни камайтиришга топширилган. Мазкур камайиш компания 2021 йил IV чорак учун фойда солиғи бўйича Маълумотномани топширишда фойдани нотўғри прогноз қилганлиги ва солиқ бўйича бўнак тўловларини ошириб юборганлиги туфайли юзага келган. 2021 йил IV чорак учун Ҳисоб-китобни топширишда тизим автоматик тарзда солиқни камайишга қайта ҳисоблади.
Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштириш учун 01.01.2022 йил ҳолатига кўра фойда солиғи бўйича тўғри сальдо қандай ҳисоблаб чиқилади
Юқорида айтиб ўтилганидек, 01.01.2022 йил ҳолатига кўра ШҲКда 36 089 120 сўм миқдорида ортиқча тўлов ҳисобда бўлиб, у 2021 йил IV чорак учун Фойда солиғи ҳисоб-китоби суммасини ҳисобга олмаган. Бухгалтерия ҳисоби маълумотларида - “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)” 4410-счётининг дебети бўйича акс эттирилиши керак бўлган 01.01.2022 йил ҳолатига кўра фойда солиғи бўйича тўғри сальдо:
- 36 089 120 (ортиқча тўлов) + 30 188 658 (ҳисоб-китобнинг камайиши) = 66 277 778 сўм (ортиқча тўлов).
Агар 2021 йил IV чорак учун Фойда солиғи ҳисоб-китоби маълумотлари бўйича “Тўлаш учун ҳисоблаб чиқарилган” устунида ҳисоблаш худди шу суммада - 30 188 658 сўм чиқди деб фараз қилсак, 01.01.2022 йил ҳолатига кўра “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)” 4410-счётининг дебети бўйича тўғри сальдо қуйидагича бўларди:
- 36 089 120 (ортиқча тўлов) – 30 188 658 (тўлаш учун ҳисоблаб чиқарилган) = 5 900 462 сўм (ортиқча тўлов).
Сўнгра, ШҲКдан кўринадики, компания 2022 йил 18 мартда 2021 йил II ва III чораклар учун фойда солиғи бўйича қайта ҳисоб-китобларни топширган. Ушбу қайта ҳисоб-китоблар қўшимча фойда солиғи ҳисоблашга ёки унинг камайишига олиб келмаган, сабаби иккала устунда “ноль” қиймати турибди.
ШҲКда фойда солиғи бўйича якуний сатр - 24.04.2022 йил ҳолатига кўра сальдо. Бу - барча устунлар ва 2022 йил 1 январдан 24 апрелга қадар амалга оширилган барча операциялар бўйича якун чиқарадиган оралиқ сатр.
Бунда, ШҲКнинг “Боқимонда” сатрига қарасак - 2022 йил якунигача ташкилотда 476 723 876 сўм миқдорида қарз йиғилиб қолади ва автоматик тарзда пеня ҳисобланади. Бироқ бу ташкилот ҳозир солиқнинг 476 млн сўм миқдоридаги бутун суммасини ва яна 17 млн сўм пеняни тўлаши кераклигини билдирмайди. Бу рақамлар ер учун солиқ бўйича қарзнинг прогнозини ва ташкилот солиқнинг кўрсатилган суммаларини ҳар ойда ўз вақтида сўндирмаган тақдирда пеняни намоён қилади.
Ер солиғи ҳисоб-китобида (Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобидаги сингари) боқимондани фақат жорий ой учун кўрамиз. Мисол учун, 2022 йил 10 майгача бўлган муддатда ташкилот 59,5 млн сўм миқдорида солиқни тўлаши керак. Агар кўрсатилган муддатда у 2022 йил май ойи учун қарзни сўндирса, тизим автоматик тарзда жорий ой учун пеняни нолга айлантиради ва боқимонда суммасини камайтиради.
Фойдали тушунтириш:
Мисолимизда 2022 йил январь учун солиқ бўйича қолдиқ суммасини мустақил равишда ҳисоблаб чиқамиз. 01.02.2022 йилда топширилган Маълумотномадан сўнг 310 392 сўм миқдорида ортиқча тўлов ҳисобда турган. Ташкилот 01.04.2022 йилда аниқлаштирилган Маълумотномани топширди, у бўйича тўланиши лозим бўлган 1 166 574 сўм миқдорида қўшимча солиқ ҳисобланди. 01.02.2022 йил ҳолатига кўра тўғри сальдо қуйидагини ташкил этади:
- 856 182 сўм (+310 392 – 1 166 574) боқимонда.
Бунда ШҲКда аниқлаштирилган маълумотномани топшириш санасида боқимонда/ортиқча тўлов сальдоси “ноль” сифатида акс эттирилади. Бу ташкилотда қарзлар ёки ортиқча тўловлар мавжуд эмаслигини билдирмайди. Шунчаки тизим ҳали сальдони автоматик тарзда ҳисоб-китоб қилмаган.
Фойдали тушунтириш:
Бухгалтерга қайд учун:
Агар сиз шахсий кабинетда ҳали солиқларни тўлаш учун ҳисобварақлар қўшилмаган янги код бўйича биринчи марта ҳисобот топширсангиз, нима қилиш керак?
Бундай ҳисоботни жўнатгандан кейин:
- “Юридик шахслар солиқларини тўлаш” сервисига киринг;
- “Тўлов топшириқномасини шакллантириш” бўлимида “Солиқлар турларини янгилаш” тугмасига босинг;
- солиқлар турлари тўлиқ янгилангунча кутинг - янги код солиқлар рўйхатида пайдо бўлади.
Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин:
- Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик;
- Ҳисобварақларингиздаги операциялар тўхтатилмаслиги учун қандай ишлаш керак.