Полезное для бухгалтера в декабре:
Қайси давлат хизматларидан электрон рақамли имзосиз фойдаланиш мумкин (жадвал)
1 июндан бошлаб ЯИДХПдаги яна 38 та давлат хизматидан ЭРИсиз фойдаланиш мумкин. Уларни олиш учун ариза берувчи One ID тизими орқали идентификациядан ўтади.
Buxgalter.uz бухгалтерлар, кадрлар бўйича мутахассислар, директор ва компаниянинг бошқа ходимларига ишда ва шахсий масалаларни ҳал қилишда фойдали бўлиши мумкин бўлган 24 та энг талабгир хизматларни жадвалга тўплади:
Т/р |
Хизмат номи ва ЯИДХПга ҳавола |
Қисқача таърифи |
Зарур ҳужжатлар |
Бажариш муддати |
Қиймати (БҲМда) |
1 |
Бино ва иншоотларнинг ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш |
Ариза берувчи электрон почтага QR-код (штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирма ва смс-хабар олади |
Сканерланган ижара шартномаси |
1 иш куни |
БҲМнинг 1,124 баравари |
2 |
Сўровни шакллантиришда ариза берувчи ЭРИ паролини ўйлаб топади, тўловни амалга оширади. Калит электрон шаклда тақдим этилади |
Паспорт ёки ID-картанинг скани |
1 иш куни |
БҲМнинг 7%и |
|
3 |
Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш |
Хизмат ижрочиси - Кадастр агентлиги |
Онлайн-ариза |
3 иш куни |
БҲМнинг 3%и |
4 |
Хизматни олувчилар - жисмоний ва юридик шахслар (02.04.2022 йилдаги 150-сон ВМҚга 5-илова). Сертификат қоғоз ҳужжат шаклида почта орқали ва электрон шаклда жўнатилади |
Онлайн-ариза |
3 иш куни |
Бепул |
|
5 |
Тизим ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорлик мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот беради |
Талаб қилинмайди |
Дарҳол |
Бепул |
|
6 |
Сўнгги рўйхатдан ўтиш ҳолати ҳақида ахборот тақдим этилади |
Керак эмас |
1 иш куни |
БҲМнинг 0,027 баравари |
|
7 |
Фамилия, исм, ота исмини ўзгартирганлик ҳақида маълумотномани олиш |
ФҲДЁ органи маълумотномани расмийлаштиради ҳамда ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади
|
Агар ариза ишонч билдирилган шахс номидан берилса, ишончнома, паспорт/ID-карта скани зарур бўлади |
3 иш куни |
БҲМнинг 4,5%и |
8 |
Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини олиш |
Маълумотлар “Ўзархив” агентлиги томонидан электрон шаклда тақдим этилади |
Онлайн-ариза |
5 иш куни |
Бепул |
9 |
Хизмат иккита босқичда кўрсатилади: 1) юзма-юз экспертизага таклиф қилиш; 2) экспертиза натижалари тўғрисида хабарнома |
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхаси |
10 иш куни |
БҲМнинг 2,7 баравари |
|
10 |
Аризани юборгандан сўнг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилиш зарур |
Паспорт/ яшаш гувоҳномаси сканери |
1 иш куни |
БҲМнинг 1 баравари |
|
11 |
Сўров юборилган санада жамғармалар тўғрисидаги маълумот электрон шаклда тақдим этилади |
Онлайн-ариза |
Дарҳол |
Бепул |
|
12 |
Иккита босқичда: 1) эмлашдан ўтиш учун рўйхатдан ўтиш; 2) эмлашдан сўнг маълумотнома олиш (электрон шаклда ёки қоғозда чоп этилган тарзда) |
Онлайн-ариза |
Дарҳол |
Бепул |
|
13 |
Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши/ турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлар базасидан маълумот тақдим этилади. Маълумотнома электрон шаклда жўнатилади |
Онлайн-ариза |
1 иш куни |
БҲМнинг 2%и |
14 |
Наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши/ турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш |
Онлайн-ариза |
1 иш куни |
БҲМнинг 2%и |
|
15 |
ИИВ маълумотлар базасидан маълумот электрон шаклда тақдим этилади |
Онлайн-ариза |
2 иш куни |
БҲМнинг 3%и |
|
16 |
Ўзбекистондан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш |
Тизим чеклов қўйилганлик ҳолати мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот беради |
Онлайн-ариза |
Дарҳол |
Бепул |
17 |
Ариза берувчи берилган, маъқулланган ва рад этилган кредит буюртмалари, шартномалар ва жорий мажбуриятлар, муддати ўтган тўловлар, пеня ва ариза берувчининг “қора рўйхат”да турганлиги бўйича электрон шаклда йиғма кўчирма олади |
Онлайн-ариза |
Дарҳол |
Йилда 1 марта бепул |
|
18 |
Натижа электрон шаклда жўнатилади |
Онлайн-ариза |
1 иш куни |
Бепул |
|
19 |
Хорижий давлатда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун ариза юбориш |
Ижрочи - Халқ таълими вазирлиги. Натижа ариза берувчига электрон шаклда жўнатилади |
Xорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илова, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхаси |
6 иш куни |
Бепул |
20 |
Аризани топширгандан кейин ариза берувчи шахсий идентификация маълумотларини тақдим этиш учун шахсан келиб мурожаат қилиши керак. Сўнгра - келиб, ҳужжатнинг ўзини олади |
Биометрик паспорт; фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси; фуқаронинг ID-картаси; фуқаролиги бўлмаган шахснинг ID-картаси |
10 иш куни |
БҲМнинг 1 баравари |
|
21 |
ФҲДЁ органи маълумотномани расмийлаштиради ҳамда аризачига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади |
Алоқадорлик тасдиғи (ишончнома ёки қариндошлик тасдиғи) |
3 иш куни |
БҲМнинг 4,5%и |
|
22 |
Никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотнома |
ФҲДЁ маълумотномани расмийлаштиради ва ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон шаклда жўнатади
|
Онлайн-ариза |
3 иш куни |
БҲМнинг 4,5%и |
23 |
Ишончнома,паспорт/ID-карта, қариндошлик тасдиғининг сканлари |
3 иш куни |
БҲМнинг 4,5%и |
||
24 |
“UzAuto Motors” АЖ орқали автомобиль сотиб олиш учун навбатни текшириш |
Ижрочи – “Ўзавтосаноат” АЖ |
Сўровни шакллантиришда СТИР ёки ЖШШИРни, шунингдек “Ўзавтосаноат” АЖ билан тузилган шартнома рақамини билиш лозим |
Дарҳол |
Бепул |
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади