Полезное для бухгалтера в декабре:
ИХЖ қийматини кечиктирилган харажатлар орқали ҳисобдан чиқариш
“Қиймати БҲМнинг 10 бараваридан ортиқ бўлган ноутбукни сотиб олдик, уни “инвентарь ва хўжалик жиҳозлари”га киритдик. Агар қийматини кечиктирилган харажатлар орқали ҳисобдан чиқарсак, балансдан ташқари 014-счётида уни қандай тўғри акс эттиришимиз мумкин?”.
Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
– Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган ТМЗлар киритилади :
1) хизмат муддати 1 йилдан ошмайдиган;
2) хизмат муддатидан қатъи назар харид қилиш пайтида қиймати бир бирлик (комплект) учун БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда бўлган ТМЗ.
Сиз ИХЖни фойдаланишга топширганингизда ИХЖнинг вазифасига қараб уларнинг қиймати - ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига тўлиқ ҳисобдан чиқарилади. Кейинчалик сиз қуйидагиларни қайд этган ҳолда фойдаланиш муддати давомида таннархи бўйича уларнинг оператив миқдорий ҳисобини юритасиз :
- фойдаланишга келиб тушиш санаси (ой, йил);
- фойдаланиш жойи;
- моддий жавобгар шахслар.
Балансдан ташқари 014-счётида ИХЖ қийматини бир йўла тўлиқ миқдорда - уларни фойдаланишга бериш санасида акс эттириш зарур .
Агар ИХЖ кейинчалик фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келган бўлса, уларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқаринг .
Агар ИХЖнинг қиймати бир бирлик (комплект) учун харид қилиш пайтидаги БҲМнинг 10 бараваридан ортиқ бўлса, ташкилот фойдаланишга беришда уларнинг қийматини муддати кечиктирилган харажатларга киритиши мумкин .
Кечиктирилган харажатларни камайтириш (уларни харажатларга ҳисобдан чиқариш) икки усулдан бирини қўллаш орқали амалга оширилади:
1) қийматни ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш;
2) тенг меъёрий усулда.
Агар сиз қийматни ҳисобдан чиқаришнинг биринчи усулидан - қийматни ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқаришдан фойдалансангиз, кечиктирилган харажатлар суммасини ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмининг натурал кўрсаткичидан ҳамда ИХЖ таннархининг уларни фойдали ишлатиш муддатида ишлаб чиқаришнинг тахминий ҳажмига нисбатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобдан чиқаринг.
ИХЖ қийматини тенг меъёрий усулда ҳисобдан чиқариш уларнинг таннархидан ҳамда фойдали хизмат муддатига асосланиб ҳисоблаб чиқарилган меъёрлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади .
Қўлланиладиган усулни корхонанинг Ҳисоб сиёсатида мустаҳкамланг .
Агар ИХЖни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш шартлари сизнинг Ҳисоб сиёсатингизда белгиланмаган бўлса, бундай мол-мулкни фойдаланишга беришда ушбу операцияни бир вақтнинг ўзида 014-счётида “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” акс эттирган ҳолда уни ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига тўлиқ ҳисобдан чиқаринг.
Ташкилотнинг ҲСда ҳисобдан чиқаришнинг тенг меъёрий усули мустаҳкамланган. Ноутбукнинг қиймати ҳар ойда ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилади:
12 000 : 60 ой = 200 минг сўм.
Ўтказмалар:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Ноутбукнинг қиймати кечиктирилган харажатларга ҳисобдан чиқарилди |
12 000 |
||
Таннархи балансдан ташқари счётга киритилди |
12 000 |
|
|
5 йил давомида ҳар ой ҳисобдан чиқариш |
200 |
||
Фойдаланиш муддати тугагач, ноутбук балансдан ташқари счётдан ҳам ҳисобдан чиқарилиши керак |
12 000 |
|