Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари

preview

Корхона 2024 йилда солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган технологик жиҳозларни импорт қилган, асосий воситаларга киритган ва фойдаланмоқда. Агар бу жиҳоз сотилса, оператив ижарага берилса ёки корхона томонидан хизмат кўрсатишда фойдаланилса, қандай солиқ оқибатлари юз беради?

«Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ ҳар бир сценарийни таҳлил қилди ва бухгалтерларнинг энг муҳим саволларига жавоб берди. Биз тайёрлаган маълумотлардан фойдаланинг!

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Кўрсатилган операциялар натижасида маълум солиқ мажбуриятлари юз бериши мумкин. Ҳар бир ҳолни кўриб чиқамиз.

 

ҚҚСсиз импорт қилинган жиҳозни сотиш

Жиҳозни импорт қилишда корхона ҚҚС ва божхона божидан имтиёзларга эга бўлди. Бу имтиёзларнинг бекор қилиниши жиҳоз қаерда сотилишига боғлиқ – Ўзбекистондами ёки унинг ташқарисида.

Агар импорт қилинган жиҳоз 3 йил ичида сотилса ёки экспортга бепул ўтказилса, божхона имтиёзлари бекор қилинади, ҚҚС ва божхона божи бўйича мажбуриятлар қайта тикланади . Корхона бу вазиятда тегишли тўловларни бюджетга тўлаши зарур.

Экспортга сотиш ҚҚС бўйича ноль даражадаги ставка билан солиққа тортилади  .

Агар жиҳоз Ўзбекистон ҳудудида сотилса ёки бепул ўтказилса, божхона тўловлари бўйича мажбуриятлар юзага келмайди. Бундай сотиш божхона имтиёзларини бекор қилмайди, аммо ҚҚС солинади   .

АВни реализация қилишдан олинган даромад иккала ҳолатда фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилади . Бундай даромад СК 298-моддасига мувофиқ аниқланади. Экспорт қилиш чоғида ноль даражали фойда солиғи ставкаси СКда назарда тутилган муайян шартлар бажарилган тақдирда қўлланилади  . 

 

ҚҚСсиз импорт қилинган жиҳозни ижарага бериш

Жиҳозларнинг оператив ижарага берилиши уларни импорт қилиш чоғида олинган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бекор қилинишига олиб келмайди.

Жиҳозни оператив ижарага бериш - бу ҚҚСга жалб қилинадиган хизматларни реализация қилиш бўйича айланмадир .

Жиҳозларни оператив ижарага беришдан олинган даромад фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилади .

 

Хизмат кўрсатишда фойдаланиш

Корхонанинг хизматларни кўрсатиш чоғида жиҳозлардан фойдаланиши ҳам уларни импорт қилиш чоғида олинган божхона тўловлари бўйича имтиёзларнинг бекор қилинишига олиб келмайди.

Хизматларни кўрсатиш – ушбу хизматлар солиқ солишдан озод қилинган хизматларга кирмаса, ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади  .

Хизмат кўрсатишдан олинган даромад фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилади .  Хизматлар таннархига киритилган харажатлар, давр харажатлари ва бу хизматларга оид бошқа харажатлар СК 44-боби қоидаларига риоя қилинган тақдирда чегирилади.

Эътибор беринг

Солиқ солиш мақсадида жиҳозларни амортизация қилиш бўйича харажатлар СК 306-моддасига мувофиқ ҳисобланади.

Бухгалтерия ҳисобида ва солиққа тортишда амортизация ҳисоблашнинг фарқли томонлари ҳақида бу ерда ўқинг.

 

 

 

 

Асосий воситалар Асосий воситалар Асосий воситалар /ul/publish/doc/text185599_import_qilingan_tehnologik_jihozlarni_sotishda_yuzaga_keladigan_soliq_oqibatlari