Солиқ базасини камайтирувчи хато туфайли санкциялар қўлланмаслиги учун чоралар

preview

«Уч ой аввал тузилган ҳисобварақ-фактурада товар қиймати нотўғри кўрсатилгани аниқланди. Етказиб берувчи битта нолни адашиб кўрсатган, ходимимиз эса ноаниқликка эътибор бермай, ҳисобварақ-фактурани имзолаган».

ДСҚ санкциялар қўлланмаслиги учун бундай хатоларни қандай тузатишни тушунтириб берди.

 

– Хато ёзиб берилган ҳисобварақ-фактура ўрнига тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этинг  Бу ҳолда хато ёзиб берилган ЭҲФ автоматик равишда бекор қилинади, унинг ўрнига барча ҳисоб-китобларда тузатилган ҳисобварақ-фактура маълумотлари қўлланилади.

Бундай тузатилган ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим

  • у тузатилган эканлиги тўғрисида белги;
  • тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси билан бир хил бўлган тартиб рақами ва санаси.
Эътибор беринг
Хато илгари тақдим этилган ҳисоботда ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқ суммаси камайишига олиб келгани боис тузатилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилгач, хатога йўл қўйилган даврдан бошлаб барча ойлар учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш шарт .

Солиқ тўловчи қуйидаги иккита шартга риоя этган тақдирда жавобгарликдан озод қилинади :

1) аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи у ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси камайишига олиб келган ҳолатлар солиқ органи томонидан аниқланганлигини ёки солиқ аудити тайинланганлигини билган пайтга қадар тақдим этилган бўлса;

2) аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилгунга қадар у етишмаётган солиқ суммасини ва унга тегишли пеняларни тўлаган бўлса.

Манбага қаранг.

Эътибор беринг

Экспертларнинг қуйидаги тавсияларидан қўшимча фойдали маълумотларни топасиз:

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.


ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ul/publish/doc/text185602_soliq_bazasini_kamaytiruvchi_hato_tufayli_sankciyalar_qullanmasligi_uchun_choralar