Ихтиёрий тугатишда таъсисчига бадал қандай қайтарилади

preview

МЧЖни ихтиёрий тугатишнинг қайси босқичида таъсисчи активларни олиб кетиши мумкин – тугатиш тўғрисидаги қарорга қадарми ёки солиқ текширувидан кейинми? МЧЖни ихтиёрий тугатишда таъсисчига активларни топширишда қандай солиқлар юзага келиши мумкин? Сотиб олинган активлар ва хизматлар бўйича ҳисобга олинадиган жамғарилган ҚҚС корхонани тугатишда бекор қилинадими ёки қайтариладими?

Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:


  • “Корхона ХК МЧЖ чет эл юридик шахси бўлган ягона таъсисчига эга. ҚҚС тўловчиси сертификатини олганмиз. Айрим вақтда хизматлар ва  товарларни реализация қилишга тайёрландик: ишларни юритдик, хом ашё, хизматлар, НМАни харид қилдик. Ҳисобга олинган ҚҚСга эгамиз. Реализация амалга оширилмаган. Ўзимизни ўзимиз тугатишни режалаштиряпмиз. Компаниянинг активлари таъсисчига топширилиши керак”. 

 

1. Таъсисчининг мол-мулки

Ушбу саволга Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низом жавоб беради.

Таъсисчи ихтиёрий тугатиш ва тугатувчини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Шундан кейин ихтиёрий тугатиш Низомда келтирилган схема бўйича амалга оширилади:

1) рўйхатдан ўтказувчи орган тугатиш тўғрисида хабардор қилингандан сўнг корхонанинг молия–хўжалик фаолияти бўйича текширув (тафтиш) ўтказилади;

2) текширувдан кейин оралиқ тугатиш баланси тайёрланади. Шундан сўнг қуйидаги тўловлар амалга оширилади:

  • 1-навбатда – жисмоний шахсларга (иш ҳақи, алимент ва ҳоказо);
  • 2-навбатда – давлат бюджетига (солиқлар, жарималар, пенялар ва ҳоказо);
  • 3-навбатда - бошқа кредиторларга (етказиб берувчиларга, пудратчиларга ва ҳоказога);
  • 4-навбатда – таъсисчига (қолган мулкни топшириш).

Бундан ташқари, МЧЖнинг иштирокчилари жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар . Бу шуни англатадики, агар МЧЖнинг маблағлари дастлабки учта навбат мажбуриятларини сўндириш учун етарли бўлмаса, мажбуриятлар таъсисчига тегишли мол-мулк ҳисобидан  сўндирилади.

 

2. Солиқлар

Агар таъсисчига товарлар (асосий воситалар, НМА, материаллар, хом ашё, хусусан, сотиш учун харид қилинган товарлар) қайтарилса, ушбу операция:

  • ҚҚС тўловчилар учун – ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади ;
  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун – солиқ солинадиган айланма ҳисобланади ;
  • агар АВни ёки бошқа мол-мулкни реализация қилишда даромад олинган бўлса, у фойда солиғи солинадиган жами даромадга киритилади .

 

Эслатиб ўтамиз: табиатнинг ёки инсон фаолиятининг (шу жумладан интеллектуал фаолиятнинг) қиймат баҳосига эга бўлган ва реализация қилиш учун мўлжалланган ҳар қандай предмети товар деб эътироф этилади .

Агар таъсисчига бошланғич ҳиссанинг суммаси пул маблағлари билан қайтарилса, ушбу операцияга ҳеч қандай солиқлар солинмайди.

Эътибор беринг
Агар таъсисчи пул маблағлари ёки мол-мулк суммасини устав капиталига бадал суммасидан ортиқча миқдорда олса, ошиш суммаси дивидендлар деб эътироф этилади . Тегишинча, чет эллик таъсисчига дивидендлар суммасини ўтказиш ёки беришдан олдин, бу ҳолда 10% ставка бўйича солиқни ушлаб қолинг . Солиқ СКнинг 354-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади.

Шунингдек, қуйидагиларни қайд этамиз:

Рўйхатдан ўтказувчи орган тугатиш амалга оширилиши тўғрисида хабардор қилинган пайтдан бошлаб:

  • молия-хўжалик фаолияти тўхтатиб қўйилади;
  • ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, шунингдек, барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади.

Мол-мулкни, тайёр маҳсулот қолдиқларини ва бошқа активларни сотишда солиқлар ва бошқа йиғимлар амалдаги реализация қилиш нархларидан келиб чиққан ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади ва тўланади, юқорида кўрсатилганлар бундан мустасно .

Тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган кундан бошлаб 6 ойдан ошмаслиги керак . Агар тугатиш кўрсатилган муддатда якунланмаса, солиқларни ҳисоблаш тикланади.

 

3. ҚҚС

Солиқ тўловчи бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини аниқлаган ҳолда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш йўли билан солиқнинг умумий суммасини камайтириш ҳуқуқига эга, агар ушбу товарлар (хизматлар) реализация қилиш бўйича айланмасига ҚҚС солинадиган товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизматлар кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятда фойдаланилса . Тегишинча, агар реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган айланмалар мавжуд бўлмаса, ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин эмас.

Кўриб чиқилаётган ҳолатда корхонада ТМҚ мавжуд, бинобарин, уларни сотиш ёки таъсисчига топширишда реализация қилиш бўйича айланма пайдо бўлади. Шу боис ҚҚСнинг бир қисми ҳисобга олиниши мумкин. Қолган қисмига – тузатиш киритинг, ҳисобга олишдан чиқаринг ва корхонанинг харажатларига олиб боринг .

 

 

Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар /ul/publish/doc/text185857_ihtieriy_tugatishda_tasischiga_badal_qanday_qaytariladi