Қарзга берилган товар ўрнига пул тўлаш мумкинми

preview

«Корхона муассисдан товарни қарзга бериш шартномаси бўйича материалларни олди. Айни пайтда корхонада бундай материаллар йўқлиги боис қарзни пул билан қайтариши мумкинми? Бу ҳолда ҚҚСни нима қилиш керак? Ушбу операцияларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим?».

Ушбу саволларга «Норма» эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди:

 

– Товарни қарзга бериш шартномаси бўйича қарз берувчи қарз олувчига ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига уларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни қайтариб бериш мажбуриятини олади .


Қарз олиш

Айтайлик, қарз берувчи қарз олувчига (иккаласи ҚҚС тўловчи) 6 ой муддатга қиймати 100 млн сўмлик материалларни берди. ҚҚСни ҳисобга олганда товарни қарзга бериш суммаси 115 млн сўмни ташкил этди.

 

Қарз олувчида проводкалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, млн сўм

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Товарни қарзга бериш шартномаси бўйича материаллар олинди

100

1010

6820

ҚҚС акс эттирилди (СК 266-м. бўйича барча шартларга риоя этилса, солиқ ҳисобга олиниши мумкин)

15

4410

6820

 

Қарзни қайтариш

Товарни қарзга беришнинг асосий характеристикаси – пулни эмас, балки ашёларни (кўриб чиқилаётган ҳолатда – материалларни) олиш ва қайтариб бериш.

Қарзга берилган товар ўрнига пул тўлай олмайсиз. Бироқ, тарафларнинг келишувига мувофиқ мажбуриятни бекор қилишнинг бир нечта усули мавжуд.

 

1. Қарз олувчи мажбуриятни бажариш ўрнига пул тўлаш, мол-мулк бериш ва шу кабилар билан воз кечиш ҳақини беради .

 

Қарз олувчида проводкалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, млн сўм

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Товарни қарзга бериш шартномаси бўйича пул тўлаш билан воз кечиш ҳақи берилиб, мажбурият бекор қилинди

115

6820

5110

 

2. Кредитор-муассиснинг корхона олдида бошқа мажбурияти бўлса, муқобил ўхшаш талабни ҳисобга ўтказиш билан товарни қарзга бериш бўйича мажбуриятни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш мумкин .

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, млн сўм

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Товарни қарзга бериш шартномаси бўйича ҳисобга ўтказиш билан мажбурият бекор қилинди

115

6820

Олинадиган ҳисобварақлар

 

3. Мажбуриятни янгилаш – тарафларнинг дастлабки мажбуриятни бошқа нарсани ёки бошқача ижро этиш усулини назарда тутувчи янги мажбурият билан алмаштириш ҳақидаги келишуви қўлланилади .

 

Қарз олувчида проводкалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, млн сўм

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Пул тўлаш кўринишидаги мажбуриятни янгилаш воситасида товарни қарзга бериш шартномаси бўйича мажбурият бекор қилинди

115

6820

5110

Санаб ўтилган барча вазиятларда товарларни реализация қилиш бўйича айланма юзага келмайди, бинобарин, ҚҚС солиш объекти мавжуд эмас .

Эътибор беринг
Корхона мунтазам равишда биргина жисмоний шахсдан товарларни қарзга оладиган вазият юзага келиши мумкин. Бунда пул тўлаш билан улар бўйича мажбуриятлар бекор қилинади. Назорат қилувчи органлар буни жисмоний шахснинг рўйхатдан ўтмай туриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши дея қабул қилишлари мумкин.
Эътибор беринг

Қуйидаги тавсияларимизда қарзга берилган товарларни ҳисобга олиш тартиби билан батафсил танишинг:

 

 

ТМЗ ТМЗ ТМЗ /ul/publish/doc/text186494_qarzga_berilgan_tovar_urniga_pul_tulash_mumkinmi