Солиқ қўмитаси E-aktivдан ихтиёрий равишда фойдаланиш муддатларини аниқлаштирди

preview

Ҳукуматга E-aktiv ахборот тизимида операцияларни ихтиёрий равишда акс эттириш муддатини 2024 йилнинг 1 январига қадар узайтириш тўғрисида таклиф киритилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

 

Шунингдек, яқин кунларда тадбиркорлик субъектларига солиқ мажбуриятларини бажаришда қўшимча преференциялар бериш тўғрисида норматив ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда.

Муддатларни узайтириш – бу, шубҳасиз, хушхабар, сабаби тизимнинг ўзи қайта ишлашни талаб қилади ва тадбиркорлар у билан ишлашни ўрганишлари керак (Солиқ қўмитасининг йўриқномалар, ўқитиш ва ҳоказо тарзидаги ёрдами билан). Лекин бу масалада кўп ҳам бўшашмаслик керак, тизимда нима ва қандай тузилганлигини тушуниб олиш учун кечиктириш имкониятини олинг. Мана бу тушунтириш сизга ёрдам тариқасида:

 

Шунингдек, buxgalterPRO обуначилари “Норма” экспертлари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассисларининг батафсил тавсияларидан фойдаланишлари мумкин:

 

Тизимнинг қайта ишланишига қараб, Е-aktiv бўйича қўшимча тушунтиришлар тайёрлашга ҳаракат қиламиз.

 

 

E-aktiv E-aktiv E-aktiv /ul/publish/doc/text188849_soliq_qumitasi_e-aktivdan_ihtieriy_ravishda_foydalanish_muddatlarini_aniqlashtirdi