Пудратчи объектни топширгандан кейин нуқсонларни бартараф этса

preview

Пудратчи қурилишни тугаллади ва объектни буюртмачига топширди. Кейинроқ камчиликлар аниқланди, пудратчи уларни шартномага мувофиқ кафолат муддати мобайнида ўз ҳисобидан бартараф этди. 

У нуқсонларни бартараф этиш харажатларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириши лозимлигини “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:

 

  Агар пудратчи кафолат муддати давомида аниқланган камчиликлар объектнинг ёки унинг қисмларининг нормал эскириши, унинг нотўғри ишлатилиши ёхуд буюртмачининг ўзи ёки у жалб қилган учинчи шахслар ишлаб чиққан қўлланманинг нотўғрилиги, объектни буюртмачининг ўзи ёки у жалб қилган учинчи шахслар тегишли даражада таъмирламаганлиги оқибатида вужудга келганлигини исботлай олмаса, бу камчиликлар учун жавобгар бўлади .

Лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни бартараф этиш харажатлари бошқа операция харажатлари жумласига киради ва 9430-счётда акс эттирилади .

Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда бундай харажатлар, башарти буюртмачи уларни қопламаса, чегириб ташланмайдиган харажатларга олиб борилади .

Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0135 (01351... га ажратган ҳолда)-сатрнинг 3 ва 4-устунларида акс эттиринг.

 

 

Қурилиш Қурилиш Қурилиш /ul/publish/doc/text190410_pudratchi_obektni_topshirgandan_keyin_nuqsonlarni_bartaraf_etsa