Қуёш батареяларидан фойдаланган тадбиркорга қандай солиқ имтиёзлари бор

preview

“Фаолият тури – умумий овқатланиш. Қуёш батареяларини ўрнатмоқчимиз. Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган тадбиркорлар учун қандай имтиёзлар назарда тутилган?”. 

Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хорижий инвесторлар қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини:

  • давлат органига ва ҳудудий электр тармоқларига – ўрнатилган тарифларда;
  • бошқа истеъмолчиларга – ўзаро келишилган нархларда тўғридан-тўғри тузилган, шу жумладан, узоқ муддатли шартномалар асосида сотишлари мумкин.

Бошқа шахсларга тегишли объектларда ижара ҳуқуқи асосида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиб, ушбу қурилмаларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотишга рухсат берилди .

Умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар:

  • ушбу қурилмалар бўйича – мол-мулк солиғи;
  • қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича – ер солиғи;
  • юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини тўлашдан:

– улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан – 3 йил муддатга;

– ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – 10 йил муддатга озод этилади .

Эътибор беринг

Фойда солиғи ҳисоб-китобида НҲҲ бўйича имтиёзни қандай қилиб автоматик тарзда қўллаш ҳақида батафсил қуйидаги тушунтиришда ўқинг:

Эслатиб ўтамиз

2023 йил 1 июлдан бошлаб қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган энергияни истеъмол қилиш меъёрини тўлиқ бажармаган юридик ва жисмоний шахслар етишмаган энергия улушини “яшил энергия” сертификатларини сотиб олган ҳолда қоплашлари мумкин. Бу Президентнинг 12.05.2023 йилдаги ПҚ-156-сон қарорида назарда тутилган. Батафсил...

Шунингдек, 2023 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлар қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнларининг энергия самарадорлигини ошириш учун имтиёзли шартларда кредитлар олишлари мумкин .

Buxgalter.uz тавсия қилади:

 

 

Имтиёзлар Имтиёзлар Имтиёзлар /ul/publish/doc/text190990_quesh_batareyalaridan_foydalangan_holda_qanday_soliq_imtiezlarini_qullash_mumkin