Солиқлар бўйича ортиқча тўлов мавжуд бўлганда пеня ҳисобланадими

preview

“Ташкилот келгусида аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини топширишда юзага келиши мумкин бўлган пеняга йўл қўймаслик учун солиқларнинг ҳар бир тури бўйича олдиндан тўловни амалга оширади. Аммо солиқ органининг маълум қилишича, солиқлар турлари бўйича бундай тўловларнинг мавжудлиги аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини топширишда аҳамиятга эга эмас ва олдиндан тўлов мавжудлигидан қатъи назар, СКнинг 83-моддасига биноан қўшимча ҳисоблашлар бўйича пеня ҳисобланади.

Солиқ органи ходимларининг тушунтириши тўғрими? Ахир пеня СКнинг 110-моддасига мувофиқ тўланмаган суммага нисбатан ҳисобланмайдими?”

Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради.

 

Эслатиб ўтпамиз
Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Солиқ тўловчи белгиланган солиқларни тўлаш муддатини бузган тақдирда тўлаши лозим бўлган пул суммаси пенядир .

Пеня СКнинг 110-моддаси 5, 6, 7-қисмларида санаб ўтилган ҳолларда ҳисобланмайди. Кўрсатилган ҳоллар орасида солиқ бўйича ортиқча тўлов мавжуд эмас.

Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш қоидалари СКнинг 83-моддасида белгиланган. Агар илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси камайишига олиб келган нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар ва хатолар аниқланса, солиқ тўловчи солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиши шарт .

Агар солиқ суммасининг камайиши аниқланмаган бўлса, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ўз муддатида тақдим этилган деб ҳисобланади . Шунингдек, агар у солиқ органига солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати ўтгунга қадар тақдим этилган бўлса, у ўз муддатида тақдим этилган деб ҳисобланади .

Солиқ мажбурияти солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатда бажарилиши керак .

Илгари амал қилган Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом  2020 йил 19 июнда ўз кучини йўқотган, унда ортиқча тўланган солиқ суммасига пеня ҳисобланмаслиги юзасидан қоида аниқ ёзилганди.

Шу тариқа, қўшимча ҳисобланган солиқни сўндириш учун етарли бўлган ортиқча тўловнинг мавжудлиги ҳар доим ҳам пенялар мавжуд бўлмаслигини кафолатламайди, фақатгина солиқни тўлаш муддатларига риоя қилинган тақдирда пеня бўлмайди. Аксарият солиқларнинг тўланиши ҳар ойлик асосда амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда, пеня ҳар ҳолда ҳисобланадиган вазият юзага келиши мумкин.

Пеняни якуний ҳисоб-китоб қилиш солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварақаси маълумотлари асосида ҳар бир солиқ бўйича алоҳида амалга оширилади.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 

 

Солиқ мажбуриятларини бажариш Солиқ мажбуриятларини бажариш Солиқ мажбуриятларини бажариш /ul/publish/doc/text191837_soliqlar_buyicha_ortiqcha_tulov_mavjud_bulganda_penya_hisoblanadimi