Полезное для бухгалтера в декабре:
Ўқув таътилини қандай ҳисоблаб чиқариш керак
«Ходим ўқув таътили олди. Таътил тўлови суммасини қандай ҳисоблаб чиқариш керак?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси катта мутахассиси Отабек БОБОМУРАТОВ жавоб берди:
Талаба ходимлар қандай кафолатларга эга
– Ходимлар ўқув таътилларини олиш ҳуқуқига эга . Ходим ўқув таътилида бўлган вақтида унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
Бундан олий таълим ташкилотларига ўқишга кирганда бериладиган иш ҳақи сақланмайдиган таътил мустасно . Ушбу турдаги таътил иш ҳақи сақланмаган ҳолда тақдим қилинади.
Меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида таҳсил олиб, ўқув режасини бажараётган ходимларга иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътили, қисқартирилган иш ҳафтаси ҳамда ўзга кафолатлар берилади .
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун биринчи ва иккинчи курс талабаларига қуйидаги муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътиллари берилади :
- олий таълим ташкилотларида ўқитишнинг кечки таълим шаклида – ҳар йили камида йигирма календарь кун;
- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида – ҳар йили камида ўн календарь кун;
- олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса –ҳар йили камида ўттиз кун.
Ўртача иш ҳақи ва таътил пули суммасини қандай ҳисоблаб чиқариш керак
Ўртача иш ҳақи Меҳнат кодексининг 257-моддаси нормаларига мувофиқ белгиланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида ўртача ойлик иш ҳақи |
= |
Иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) + Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисмининг ўртача ойлик суммаси |
Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисмининг ўртача ойлик суммаси |
= |
Иш ҳақининг қўшимча қисми суммаси : Ҳисоб-китоб даврида календраь ойлар сони (сизнинг ҳолатингизда – 12 ой) |
6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб таътил даврида иш кунлари сони |
= |
Таътилнинг календарь кунлари сони – МКнинг 208-моддасида белгиланган дам олиш ва байрам кунлари сони |
Таътил тўловлари |
= |
Ўртача ойлик иш ҳақи: 25,3 х 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб таътил даврида иш кунлари сони |
Ҳисоб-китоб даври тўлиқ ишлаб берилмаганда
Агар ҳисоб-китоб даврида ойлар тўлиқ ишлаб берилмаган бўлса, унда ўртача иш ҳақи бошқача ҳисобланади.
Ҳисоб-китоб давридан вақтни, шунингдек шу вақт ичида ҳисобланган суммаларни чиқариб ташланг, масалан, :
ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Масалан, аввалги меҳнат , ўқув ёки ижодий таътил даврлари, агар улар қуйидаги ҳисоб-китоб даврига тўғри келса:
- ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олган бўлса;
- ходим қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда иш ҳақи тўлиқ ёки
- қисман сақланадиган ёки ҳақ тўланмайдиган ишдан озод этилган бўлса.
Бундай ҳолда таътил тўловини ўртача кунлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланг.
Ўртача кунлик иш ҳақи |
= |
Ҳисоб-китоб даври учун ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи: (25,3 х тўлиқ календарь ойлар сони + 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан тўлиқсиз календарь ойларда иш кунлари сони) |
Тўлиқсиз календарь ойда иш кунлари сони |
= |
25,3 : Ҳақиқий иш кунлари сони х Мазкур ойда ишлаб берилган иш кунлари сони |
Таътил тўловлари |
= |
Ўртача кунлик иш ҳақи х 6 кунлик иш ҳафтасида таътилнинг иш кунлари сони |