Полезное для бухгалтера в декабре:
E-ijaraда ижара шартномаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномага ўзгартиришлар киритиш
Ijara.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказилган ижара шартномасига ўзгартиришлар киритиш лозим. Буни қандай амалга ошириш керак?
“Norma” профессионал ривожланиш маркази вебинарида Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бош давлат солиқ инспектори Санжар ХАЙРИТДИНОВ йўриқномани тақдим этди.
Кўп учрайдиган хатолар
– Ijara.soliq.uz тизимига ахборот киритишда йўл қўйилган хатоларни тузатиш зарурияти кўп юзага келади:
- нотўғри киритилган ижара бошланган ёки тугаган сана;
- нотўғри кўрсатилган ижарага бериладиган майдон;
- нотўғри танланган тўлов ҳисоблаб чиқариладиган миқдор (сўм ёки БҲМ);
- нотўғри киритилган ҳар ойлик тўлов суммаси.
Шунингдек, рўйхатдан ўтказишда мулкдор субижарага қарши эмаслигини кўрсатиш эсингиздан чиқадиган ҳолат ҳам бўлади. Кўпинча шартнома тузиш ва уни ijara.soliq.uzда рўйхатдан ўтказиш чоғида ҳеч ким эҳтимолий субижара ҳақида ўйламайди, пировардида ижарага олувчи ижарага олинган майдоннинг бир қисмини учинчи шахсларга ижарага беришга қарор қилганлиги ва мулкдор бунга қарши эмаслиги маълум бўлади. Ижарага олувчи ва субижарага олувчи ўртасидаги шартномани ijara.soliq.uz тизимида рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлиши учун кўчмас мулк мулкдори мазкур ижарага олувчи билан шартнома тўғрисидаги ахборотда субижарага қарши эмаслиги ҳақида белги қўйиши керак.
Ижара.солиқ.узда шартнома маълумотларини киритишда хатони қандай тузатиш мумкин
Буларнинг барчаси тузатилиши мумкин бўлган вазиятлар тўпламидир. Бунинг учун кўчмас мулк мулкдори (ижарага берувчи) қуйидагиларни амалга ошириши керак:
1. Ўзингизга тегишли ЭРИ билан ijara.soliq.uzга киринг.
2. “Ижара шартномалари рўйхати” тугмасига, сўнгра “Тасдиқланган” тугмасига босинг. Тақдим этилган рўйхатда ўзгартириш киритилиши лозим бўлган шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзувни топинг. “Ҳужжатлар” устунида “Кўриш” тугмасига босинг.
Экранда Шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома очилади, унинг остида “Ўзгартириш” тугмаси бўлади.
3. “Ўзгартириш” тугмасига босинг. Очилган шаклда маълумотларни тўғри маълумотларга ўзгартиринг.
4. “Тасдиқлаш”га босинг;
5. ЭРИси паролини киритинг. Экранда “Шартнома ўзгартирилди” хабари пайдо бўлади.
Агар ижара, субижара шартномасига қўшимча келишув тузилган бўлса
Амалиётда тадбиркорлик субъектлари кўпинча шартномаларга қўшимча келишув тузишади, бу ҳам ijara.soliq.uzда шартнома маълумотларига ўзгартиришлар киритиш заруриятига сабаб бўлади.
Ҳозирги вақтда қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказиш имконини берадиган махсус функционални яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. У яқин вақтда ишга туширилиши керак.
Ҳозирча эса, агар шартномага қўшимча келишув тузилган бўлса, бундай тарзда ҳаракат қилиш мумкин:
1. Ўзингизга тегишли ЭРИ билан ijara.soliq.uzга киринг.
2. “Ижара шартномалари рўйхати” тугмасига, сўнгра “Тасдиқланган” тугмасига босинг. Тақдим этилган рўйхатда ўзгартириш киритилиши лозим бўлган шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзувни топинг. “Ҳужжатлар” устунида “Кўриш” тугмасига босинг.
Экранда Шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома очилади. Панелнинг ўнг тарафида “Бекор қилиш” тугмаси бўлади.
3. “Бекор қилиш” тугмасига босинг.
4. Шартномани бекор қилиш рўйхатдан ўтказилганидан сўнг, кўчмас мулк мулкдори қўшимча келишувни инобатга олган ҳолда маълумотларни киритган ҳолда ушбу шартномани янгидан рўйхатдан ўтказиши керак. Ижарага олувчи эса шартномани янгидан рўйхатдан ўтказишни тасдиқлаши лозим бўлади.
- айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун – Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадни аниқлаш тартиби;
- фойда солиғи тўловчилар учун – Фойда солиғи бўйича ҳисоботда ижара харажатларининг ошириб кўрсатилганлиги ҳақида солиқ органига қандай жавоб бериш керак;
- МҲХС бўйича – МҲХСга ўтган ижарага олувчи ижара ҳисобининг қандай асосий қоидаларини қўллаши лозим.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади