Полезное для бухгалтера в декабре:
Ўзбекистонда 2024 йилда БҲМ, МҲЭКМ, ПҲБМ ва МИХ миқдорлари
Материалда:
– Ўзбекистонда долзарб МҲЭКМ, БҲМ, ПҲБМ ва МИХ;
– Ўзбекистонда 2024 йилда МҲЭКМ, БҲМ, ПҲБМ ва МИХ кўрсаткичлари қандай ўзгарди;
– Ўзбекистонда МҲЭКМ нима;
– Ўзбекистонда БҲМ нима;
– Ўзбекистонда МИХ нима;
– Ўзбекистонда ПҲБМ нима.
Ўзбекистонда бугунги кунда МҲЭКМ, БҲМ, ПҲБМ ва МИХ миқдорлари
2024 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда:
- 1 БҲМ 375 000 сўмга тенг;
- 1 МҲЭКМ (энг кам иш ҳақи) 1 155 000 сўмга тенг;
- ПҲБМ 2024 йил 1 сентябрдан ўзгарди ва бугунги кунда 428 000 сўмга тенг;
- МИХ (минимал истеъмол харажатлари) миқдори охирги марта 2024 йил 1 майдан ўзгарган ва бугунги кунда 648 000 сўмни ташкил этади.
Buxgalter Pro экспертлари батафсил жадвал тайёрлашди. Унда:
- БҲМ, МҲЭКМ, ПҲБМ ва МИХ асосида ҳисоб-китоблар учун барча вазиятлар рўйхати;
- тўловларнинг долзарб суммалари;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар.
Ўзбекистонда 2024 йилда БҲМ, МҲЭКМ, ПҲБМ, МИХ ошиши
БҲМ
Сана |
БҲМ миқдори |
2024 йил 1 октябрдан |
375 000 |
2024 йил 1 январь ҳолатига |
340 000 |
МҲЭКМ
Сана |
МҲЭКМ миқдори |
2024 йил 1 октябрдан |
1 155 000 |
2024 йил 1 январь ҳолатига |
1 050 000 |
ПҲБМ
Сана |
ПҲБМ миқдори |
2024 йил 1 сентябрдан |
428 000 |
2024 йил 1 январь ҳолатига |
372 000 |
МИХ
Давр |
МИХ қиймати |
2024 йил 1 майдан |
648 000 |
2024 йил 1 январдан 30 апрелгача |
621 000 |
БҲМ, МҲЭКМ ва бошқа кўрсаткичлар қандай ўзгарди
Buxgalter Pro'да охирги 5 йил давомида БҲМ, МҲЭКМ, ПҲБМ динамикасини ва минимал истеъмол харажатлари қийматини жорий этилган кундан бошлаб акс эттирувчи қулай маълумотнома жадваллари мавжуд.
Ўзбекистонда МҲЭКМ нима
МҲЭКМ – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, уни кўпинча одатга кўра "энг кам иш ҳақи" деб ҳам аташади. МҲЭКМ – бу Ягона тариф сеткасининг 1,0 тариф коэффициенти билан биринчи разряди бўйича ойлик тариф ставкасининг пул ифодаси.
У меҳнат муносабатлари соҳасида қуйидагиларни аниқлаш учун қўлланилади:
- лавозим маоши суммаси;
- ЖШДС бўйича солиқ имтиёзлари;
- қонунчиликда белгиланган баъзи ушлаб қолишлар;
- илгари ЭКИҲда белгиланган бошқа тўловлар.
Шунингдек, оиланинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлигини ва ишсизлик нафақаси миқдорини аниқлаш учун ҳам қўлланилади.
Ўзбекистонда МҲЭКМ ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг қуйи чегараси сифатида мажбурийдир.
Белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ходимнинг минимал иш ҳақи 1 та МҲЭКМдан кам бўлиши мумкин эмас .
Buxgalter.uz тавсия этади
Ходимлар билан ҳисоб-китобларда МҲЭКМни қўллаш ҳақида батафсил маълумотни Buxgalter Pro'нинг «Иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак» тавсиясида ўқинг.
Ўзбекистонда БҲМ нима
БҲМ – базавий ҳисоблаш миқдори – қуйидагиларни ҳисоблаш учун қўлланилади:
- солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа тўловлар миқдори;
- муайян тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловлар қиймати;
- ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пул бўлмаган воситалар билан тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозлар қиймати;
- юридик шахсларнинг активлари баланс қиймати;
- микрокредитлар ва лизингнинг чекланган миқдори;
- бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар.
❖
ЭКИҲ – МҲЭКМга, БҲМ – ПҲБМга алмаштирилганлигини «ЭКИҲ ҳисоб-китоб бирлиги энди қўлланилмайди» мақоласида ўқинг.
Ўзбекистонда МИХ нима
Минимал истеъмол харажатлари (МИХ) – бу инсоннинг бир ой давомида асосий эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган маблағ суммасини, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматларга харажатларни белгиловчи кўрсаткич. 2022 йилдан жорий этилган. МИХ мамлакатда камбағаллик чегарасини аниқлаш учун расмий мезон бўлиб хизмат қилади.
Бухгалтерлар учун МИХ ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг давлат қисмини ҳисоблашда амалий аҳамиятга эга. Камида ярим йил хусусий ташкилотларда ишлаётган аёлларга Ижтимоий суғурта жамғармасидан 4 МИХ миқдорида нафақа тўланади.
МИХ кўрсаткичи инфляция ва нархлар ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда қайта кўриб чиқилади.
❖
Давлат ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини қандай тўлаши ҳақида батафсил ўқинг.
Ўзбекистонда ПҲБМ нима
ПҲБМ – бу пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори
Қуйидагиларни ҳисоблаш учун қўлланилади:
- пенсия таъминоти соҳасида қўлланиладиган пенсиялар, устамалар, қўшимча тўловлар ва компенсациялар;
- ходимларга меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган тан жароҳати, касб касаллиги ёки соғлиғига бошқача шикаст етказилиши натижасида етказилган зарарни қоплаш суммалари.