Полезное для бухгалтера в декабре:
E-ijaraда янгилик: энди ижара тўловини айланмадан фоиз сатрида кўрсатиш мумкин
Баъзан тадбиркорлар товарлар, хизматлар айланмасидан келиб чиққан ҳолда ижара тўловини келишиб олишади. Бундай ҳоллар учун ijara.soliq.uz ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказиш платформаси янги функционал билан тўлдирилди. Энди ижара қийматини нафақат муайян суммада, балки айланмадан фоизда кўрсатиш мумкин. Бу қандай ишлаши ҳақида сўзлаб берамиз.
❖
Кўчмас мулк ижара шартномасини қандай муддатда солиқ органларида ҳисобга қўйиш кераклигини билиб олинг.
Янгиликлар фақат ижара тўлови тўғрисидаги ахборот киритиладиган блокка тааллуқли.
Илгари фақат қатъий белгиланган суммани кўрсатиш мумкин бўлган. Масалан, ойига 1 000 000 сўм, шартнома амал қиладиган 12 ой муддат учун 12 000 000 сўм. Тегишли сатрларда ўлчов бирлиги (сўм/БҲМ), ҳар ойлик тўлов миқдори ва шартнома бўйича умумий сумма кўрсатилган.
Энди иккинчи режим ҳам мавжуд – у айланмадан ҳисоблаб чиқарилган ижара тўловини кўрсатиш имконини беради. Унга ўтиш учун бошқариш элементини ўнгга “Товар айланмадан ижара тўлови” рўпарасига суриш лозим.
Дастлабки ҳолатда сўмда қатъий белгиланган ижара тўлови учун сатрлар назарда тутилган.
Сиз бошқариш элементини ўнгга сурганингизда айланмадан фоизларда ижара тўлови учун сатрлар очилади.
Сизнинг олдингизда ижара тўловининг қатъий белгиланган тўлови ўрнига айланмадан келиб чиққан ҳолда ижара қийматини акс эттириш учун сатрлар очилади. “Ўлчов бирлиги” биринчи сатрида ўлчов бирлиги сифатида “фоизда”ни танлаш лозим. “Товар айланмадан ставка” иккинчи сатрида ставкани ёзинг. Шартнома бўйича ижара қиймати ойлик айланмадан фоизларда ҳисоблаб чиқарилганда бу жуда қулайдир.
Ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада айланмадан ижара тўлови ҳисоб-китоби ва ижара тўлови ставкаси тўғрисидаги ахборот акс эттирилади.
Қолган ҳолларда ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш одатдаги тарзда амалга оширилади.
Кўчмас мулк ижара ва текин фойдаланиш шартномаларини ҳисобга қўйишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида янги тавсияда батафсил ўқинг:
Агар ижара тўлови белгиланган энг кам ставкалардан паст бўлса, мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган солиқ ойига ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Энг кам ставкалар 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-886-сон Қонун билан белгиланган. Ушбу ставкалар кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига (яқин қариндошлар ўртасидаги тузилган шартномалар бундан мустасно) ҳам татбиқ этилади.
❖
Ижаранинг энг кам ставкалари: 2024 йилда қўллаш тартиби.