Кўчмас мулк ижара шартномаси қандай муддатда солиқ органларида ҳисобга қўйилиши керак

preview

Ижарага олувчи ва ижарага берувчида кўчмас мулк ижара шартномасини солиқ органларида ҳисобга қўйиш мажбурияти мавжуд. Улар ушбу мажбуриятларни қандай муддатларда бажаришлари кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг департаменти бош давлат солиқ инспектори Санжар ХАЙРИТДИНОВ гапириб берди:

 

Ҳар куни бухгалтерия ҳисоби, солиқлар ва ҳисобот бўйича янги материалларни ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Эътибор беринг

Ижара ва текин фойдаланиш шартномаларини ҳисобга қўйишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида янги тавсияда батафсил ўқинг:

 

– Ижара шартномасини ijara.soliq.uz сайти орқали ҳисобга қўйиш тартиби бундай:

1. Ижарага берувчи кўчмас мулкни ижарага ёки текин фойдаланишга беришга доир шартнома тузилган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмай шартнома ҳақида маълумотни ijara.soliq.uzга киритиши керак .

2. Ижарага олувчи 5 кун ичида рўйхатдан ўтказилган шартномани тасдиқлаши лозим. Ижарага берувчи киритган маълумотларда хато ёки ноаниқликлар топилганда ижарага олувчи аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар  рўйхатдан ўтказишни тасдиқлашни рад этиши мумкин. .

3. Солиқ органлари ijara.soliq.uz тизимида электрон шаклда кўчмас мулк шартномаси ҳисобга қўйилганлиги ҳақида QR-кодли Гувоҳномани шакллантиради . Эгалигида икки ва ундан ортиқ солиқ солиш объектлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга кўчмас мулк бўйича ҳар бир шартномага алоҳида Гувоҳнома берилади. Гувоҳномалар ijara.soliq.uzда юклаб олиш ва фойдаланиш учун очиқ. 

Ижарага олувчи ва ижарага берувчи ўз мажбуриятларини ўзларининг электрон рақамли имзолари ёрдамида бажарадилар.

Агар ижарага олувчи шартнома рўйхатдан ўтказилганлигини ижарага берувчи томонидан рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан 5 кун ичида тасдиқламаса ёки рад этмаса, шартнома ҳисобга қўйилмаган ҳисобланади . Бу ҳолатда шартномани рўйхатдан ўтказишни қайтадан амалга оширишга тўғри келади.

Эътибор беринг
Ижарага олувчи шартномани тасдиқлашнинг белгиланган муддатларини ўтказиб юбормаслигига ёрдам бериш учун ijara.soliq.uz сайтидаги шаклни тўлдиришда ижарага олувчининг рўйхатдан ўтказишни тасдиқлаш учун масъул ходимининг мобиль телефон рақамини тўғри кўрсатинг. Тизим автоматик равишда ушбу рақамга ижара шартномасини рўйхатдан ўтказишни тасдиқлаш зарурлиги тўғрисида билдиришнома юборади.

 

Норезидентлар билан тузилган ижара шартномаларини, шунингдек янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари билан дастлабки шартномани ҳисобга қўйиш ижарага олувчи томонидан рўйхатдан ўтказишни тасдиқлашни талаб қилмайди ва ижарага берувчи томонидан бир томонлама тартибда амалга оширилади.

Лизингда ёки оператив бошқарувда бўлган мол-мулк ижарага берилса, ижарага олувчи ва ижарага берувчи ижара шартномасини рўйхатдан ўтказишга киришишидан олдин, мулкдор ijara.soliq.uz тизимига лизинг (оператив бошқарув) шартномаси тўғрисидаги ахборотни киритиши керак.

Талаба ўзининг ижарага берувчиси билан тузилган ижара шартномаси рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқлаш учун шартномани рўйхатдан ўтказиш пайтида ўзининг телефон рақамига келган кодни тизимга киритади.

 

Buxgalter.uz тавсия қилади

Buxgalter PROнинг янги тавсиясида ижара шартномаларини ҳисобга қўйишнинг амалий масалалари.

Тавсияда қуйидагилар батафсил тушунтирилган:

 кўчмас мулк ижара шартномаси ijara.soliq.uz ёрдамида қандай ҳисобга қўйилади;
 иккиламчи ижара шартномаларини ҳисобга олиш хусусиятлари;
 лизингга сотиб олинадиган ва оператив бошқарувдаги биноларни ижарага бериш шартномаларини ҳисобга қўйиш хусусиятлари;
 норезидентлар билан тузилган кўчмас мулк ижараси шартномаларини рўйхатдан ўтказиш хусусиятлари;
 кўп квартирали уйнинг чордоқлари, ертўлалари ва бошқа нотурар жойларини ижарага бериш шартномаларини рўйхатдан ўтказиш хусусиятлари;
 ер участкалари ижараси шартномаларини рўйхатдан ўтказиш хусусиятлари;
 сақлаш шартномаси бўйича ТМЗ омборда сақланса, нима қилиш керак;
 дастлабки ижара шартномасини (янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъекти билан шартнома) рўйхатдан ўтказиш хусусиятлари;
 талаба билан тузилган турар жой ижара шартномасини қандай рўйхатдан ўтказиш керак;
 ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Гувоҳномага ijara.soliq.uzда ўзгартиришлар қандай киритилади.