Полезное для бухгалтера в декабре:
Сиздан ТТЮни электрон шаклда тақдим этишни сўрашса
Қайси тадбиркорлик субъектлари ҳозир уларда товар-транспорт юк хатлари электрон шаклда расмийлаштирилганлигини текширишларига тайёр бўлишлари керак.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасида тушунтиришди.
Товар-транспорт юк хатларини фақатгина қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай қилишлари шарт бўлганлар электрон шаклда расмийлаштиришлари керак.
2021 йил 2 августдаги 483-сон ВМҚнинг 11-бандига мувофиқ фақат норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи ташкилотлар электрон шаклда расмийлаштиришлари керак. Ушбу корхоналар учун 2022 йил 1 январдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимида чеклов амал қилади: агар улар электрон шаклда ТТЮ тақдим этишмаса, ҳисобварақ-фактурани расмийлаштира олишмайди.
Қолган корхоналар ҳозирча ўз ихтиёрларига кўра ТТЮни электрон шаклда ҳамда қоғозда расмийлаштиришлари мумкин. Улар ТТЮнинг электрон шаклига босқичма-босқич ўтадилар :
- 2024 йил 1 апрелдан бошлаб – йирик солиқ тўловчилар;
- 2024 йил 1 июлдан бошлаб – барча қолган хўжалик юритувчи субъектлар.
❖
«Товар-транспорт юк хатлари электрон шаклда бўлади» мақоласида батафсил ўқинг.
Назорат қилувчи органлар электрон ТТЮни тақдим этишни сўрашса, юқорида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиққан ҳолда жавоб беринг. Назорат қилувчи органлар ходимларининг қонунга хилоф ҳаракатлари устидан белгиланган тартибда, шу жумладан суд орқали шикоят бериш мумкин.
- Мамлакат ичида воситачилар орқали ҳақ эвазига сотиб олинган товарларнинг келиб тушиши қандай расмийлаштирилади ва ҳисобга олинади;
- Ишлаб чиқаришда ҳужжат айланишини қандай ташкил этиш мумкин;
- ЁММни ҳисобга олиш бўйича ҳужжатлар айланмаси қандай юритилиши керак;
- Харидорларга товарларни етказиб беришни ҳисобга олиш тартиби;
- Юк автомобили учун йўл варақаси қандай расмийлаштирилади.