Турли солиқлар учун алоҳида-алоҳида ҳисоб усулларини қўллаш мумкинми

preview

«Корхона турли солиқлар учун алоҳида-алоҳида ҳисоб усулларидан фойдаланиши мумкинми? Масалан, фойда солиғини ҳисоблаш учун тўғридан-тўғри усулдан, ҚҚСни ҳисоблаш учун эса мутаносиб усулдан фойдалана оладими?»

Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлими бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради:

 

Мақолаларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналига обуна бўлинг.

 

– Фойда солиғи ва ҚҚС Солиқ кодексининг турли бўлимлари (Солиқ кодексининг Х ва XII бўлимлари) билан тартибга солинади.

Солиқ тўловчи фойдани ва зарарни ҳисобга олишнинг умумий тартибидан фарқ қиладиган тартиби назарда тутилган операциялар бўйича даромадларнинг (харажатларнинг) алоҳида-алоҳида ҳисобини юритади . Алоҳида-алоҳида ҳисоб усуллари ва қоидалари Солиқ кодексининг 80-моддасида белгилаб қўйилган.

Агар ҚҚС солинадиган ва солиқ солишдан озод этилган айланмалар бўлса,  ҳисобга ўтказилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси солиқ тўловчининг танловига кўра алоҳида-алоҳида усулда ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади . Усулни танлаш фойда солиғи ҳисоб-китобида алоҳида-алоҳида ҳисобда даромадлар ва харажатларнинг қайси усули қўлланилишига боғлиқ эмас.

Фойда солиғи ва ҚҚС бўйича харажатларни ҳисобга олишнинг барча усуллари  солиқ ҳисоби сиёсатида акс эттирилиши керак .

Ҳисоб сиёсати календарь йил давомида ўзгармайди, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар бундан мустасно .

Шундай қилиб, Солиқ кодексининг талабларига риоя қилинган тақдирда солиқ тўловчи турли солиқлар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобнинг турли усулларидан фойдаланишга ҳақли.

 

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ul/publish/doc/text198096_turli_soliqlar_uchun_alohida-alohida_hisob_usullarini_qullash_mumkinmi