12-moliya шакли бўйича ҳисобот топширишнинг сўнгги муддати 19 июнга кўчирилади

preview

Статистика агентлиги сайтида эълон қилинган ҳисоботлар календарига асосан 2024 йилнинг июнь ойида баъзи корхоналарда 12-moliya шакли бўйича ҳисобот топшириш мажбурияти мавжуд.

12-moliya шакли – бу «Ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисобот». У ҳисобот давридан кейинги ойнинг 18-санасидан кечиктирмай топширилади. 2024 йилда 16 июндан 18 июнга қадар Қурбон Ҳайит байрами нишонланиши муносабати билан ҳисобот топширишнинг сўнгги куни 19 июнга кўчирилади  .

 

Янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Ҳисоботни қуйидагилар топширади:

– юридик шахслар – тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар ва микрофирмалар, фермер хўжаликлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари);

– юридик шахслар – тижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмалари.

Ташкилотингиз яна қандай статистика ҳисоботларини топшириши кераклигини аниқлаш учун қадамма-қадам йўриқномамиздан фойдаланинг.

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ul/publish/doc/text200640_12-moliya_shakli_buyicha_hisobot_topshirishning_sunggi_muddati_19_iyunga_kuchiriladi