Назорат қилинадиган қарз бўйича харажатлар қандай аниқланади

preview

“Биз биламизки,  назорат қилинадиган қарзни аниқлашда хусусий капитал миқдори Бухгалтерия балансининг 480-сатри бўйича аниқланади. Аммо ҳисобот даври учун хусусий капитал миқдори ҳисоблаб чиқарилганда ҳисобот даврининг охирига хусусий капитал миқдорини аниқлашнинг имкони йўқ, сабаби фойда солиғи суммаси ҳали номаълум.

Бу ҳолда хусусий капитал миқдорини қандай аниқлаш керак ва у нолга тенг ёки манфий бўлса, қандай йўл тутиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан  Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди:

 

Материалларимизни Телеграм-каналда кузатиб боринг.

 

– Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда назорат қилинадиган қарз билан боғлиқ харажатлар энг кўп қийматлардан ошмайдиган миқдорда чегириб ташланади . Ортиқча сумма чегириб ташланмайдиган харажатларга киритилади .

Назорат қилинадиган қарз миқдори хусусий капиталдан ошган тақдирда  харажатларнинг энг кўп миқдори аниқланади :

  • банклар ва фақат лизинг фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар учун – 13 баравардан ортиқ;
  • бошқа ташкилотлар учун – 3 баравардан ортиқ.

Ушбу қийматни аниқлаш чоғида назорат қилинадиган қарзни чет эл компаниясининг корхонангиз устав фондидаги бевосита ва билвосита иштирок этиш улушига мувофиқ келадиган хусусий капитал билан солиштиринг .

Хусусий капитал миқдорини аниқлашда активлар суммаси ва мажбуриятлар миқдорини тегишли ҳисобот (солиқ) даврининг охирги кунидаги бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида аниқланг . Бунда солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорлик суммаларини, шу жумладан солиқлар ва йиғимлар бўйича қарз суммалари, шу жумладан улар бўйича кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш суммаларини ҳисоб-китобга қабул қилманг . Яъни қуйидаги формулани қўлланг:

Хусусий капитал = Баланснинг 400-сатри (жами баланс активи бўйича) – Баланснинг 770-сатри (жами мажбуриятлар) солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликни, солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзни, шу жумладан улар бўйича кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш суммаларини ҳисобга олмаган ҳолда.

Ушбу формула фойда солиғининг хусусий капитал миқдорига таъсирини истисно қилиш имконини беради.

 

Мисол

Назорат қилинадиган қарз бўйича чегириб ташланадиган харажатларни ҳисоб-китоб қилиш мақсадларида хусусий капитални аниқлаш

Фойда солиғини ҳисоблагунга қадар баланс бўйича маълумотлар:
  • активлар (баланснинг 400-сатри) – 500 млрд сўм;
  • хусусий капитал (баланснинг 480-сатри) – 300 млрд сўм;
  • мажбуриятлар (баланснинг 770-сатри) – 200 млрд сўм, шу жумладан солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятлар – 15 млрд сўм.

Формула бўйича назорат қилинадиган қарз бўйича чегириб ташланадиган харажатларни ҳисоб-китоб қилиш мақсадларида хусусий капитални аниқлаймиз:

Хусусий капитал = 500 – (200 – 15) = 315 млрд сўм.

Фойда солиғи суммаси (10 млрд сўм) хусусий капитални (баланснинг 480-сатри) камайтиради ва мажбуриятларни (баланснинг 770-сатри) оширади, шу жумладан солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларни.

Фойда солиғини ҳисоблагандан сўнг корхона баланси бўйича маълумотлар қуйидагича бўлади:

  • активлар (баланснинг 400-сатри) – 500 млрд сўм;
  • хусусий капитал (баланснинг 480-сатри) ؘ– 290 (300 – 10) млрд сўм;
  • мажбуриятлар (баланснинг 770-сатри) – 210 (200 + 10) млрд сўм, шу жумладан солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятлар – 25 (15 + 10) млрд сўм.

Формула бўйича назорат қилинадиган қарз бўйича чегириб ташланадиган харажатларни ҳисоб-китоб қилиш мақсадларида хусусий капитални аниқлаймиз:

Хусусий капитал = 500 – (210 – 25) = 315 млрд сўм.

 

Мисолдан кўринадики, фойда солиғини ҳисоблаш  назорат қилинадиган қарз бўйича чегириб ташланадиган харажатларни ҳисоб-китоб қилиш мақсадларида қўлланиладиган хусусий капитал миқдорига таъсир қилмади.

Шу тариқа, хусусий капитал миқдорини ҳисоб-китоб қилиш учун сиз фойда солиғини аниқлайдиган ҳисобот чорагининг сўнгги кунидаги бухгалтерия ҳисоби маълумотларини қўлланг.

Капиталлаштириш коэффициентини назорат қилинадиган, тўланмаган қарз миқдорини хусусий капитал миқдорига бўлиш, сўнгра олинган натижани 3 га, банклар ва фақат лизинг фаолияти билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар учун эса – 13 га бўлиш йўли билан аниқланг .

Агар хусусий капитал нолга тенг ёки манфий бўлса, назорат қилинадиган қарз бўйича харажатларнинг энг кўп миқдорини аниқлашнинг имкони йўқ. Аммо бундай вазият ниҳоятда кам учрайди, акс ҳолда бундай тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида савол юзага келади.

 

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ul/publish/doc/text200679_nazorat_qilinadigan_qarz_buyicha_harajatlar_qanday_aniqlanadi