Норезидент якка тартибдаги тадбиркордан хизматлар импортида қўшимча ҳисобланган ҚҚС юзасидан солиқ органига қандай жавоб бериш керак

preview

Эътибор беринг

Материалга муҳим тузатишлар киритилди. Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

«Ташкилот чет эллик якка тартибдаги тадбиркор билан маслаҳат хизматлари кўрсатишга доир импорт шартномасини тузди. Кўрсатилган хизматлар учун бажарилган ишлар далолатномаси 2024 йил январь ойида ёпилган, маълумотлар ўз вақтида ТСОЯЭАТга киритилган.

Текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича солиқ органлари 29 коди бўйича хизматлар импорти учун ҚҚС тўлаш тўғрисида талабнома тақдим этди».

Buxgalter.uz илтимосига биноан TA-VAT бухгалтерия аутсорси асосчиси, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича тренер Александра ТОЛМАЧЁВА вазиятни шарҳлаб берди:

 

Амалиётчи экспертларнинг тушунтиришларини тезкор тарзда ўқиш учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– 2024 йил 1 январга қадар СКнинг 237-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан чет давлат қонунчилигига мувофиқ тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган чет эл жисмоний шахслари ҚҚС тўловчилар ҳисобланмаган.

Ушбу моддага ўзгартиришлар ЎРҚ-891-сон Қонуннинг 4-моддасига асосан киритилган ва қонуннинг 7-моддасига мувофиқ 2024 йил 1 январдан кучга кирган.

Норезидент якка тартибдаги тадбиркор кўрсатилган хизматлар учун бажарилган ишлар далолатномасини 2024 йил 31 январда тақдим этган. Шу боис ташкилот солиқ органларига 2024 йил январь ойи учун хизматлар импорти учун ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китобни тақдим этиши керак.

Эътибор беринг

Ушбу ўзгартиришлар 2024 йил 1 апрелдан кучга киради деб ўйлаш хато, чунки 12-банд ушбу санадан амалга киритиладиган бандлар рўйхатига кирмайди.

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ul/publish/doc/text200964_norezident_yakka_tartibdagi_tadbirkordan_hizmatlar_importida_qushimcha_hisoblangan_qqs_yuzasidan_soliq_organiga_qanday_javob_berish_kerak