Полезное для бухгалтера в декабре:
Истеъмол кредитлари фоизлари бўйича фойда солиғи қандай ҳисобланади
«Компаниянинг асосий даромади – у томондан тақдим этиладиган истеъмол кредитлари бўйича фоизлар саналади. Мазкур ҳолда ҳали ҳақиқатда олинмаган суммадан фойда солиғини тўламаслик учун онлайн-НКТнинг бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) чекларида бўлиб-бўлиб тўлаш учун фоизларни қандай тўғри акс эттириш керак?».
«ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни шарҳлаган ҳолда, масала Солиқ қўмитасининг эътиборини ва кейинчалик тартибга солишни талаб қилишига эътиборни қаратди:
Амалиётчи экспертларнинг тушунтиришларини ўқиш учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Кўтарилаётган масала – бу даромадларни тан олиш ва аҳоли билан ҳисоб-китоблар бўйича талабларга риоя қилиш масаласи.
ПФ-5813-сон Фармоннинг 1-бандига асосан аҳоли билан барча нақд шаклдаги ёки пластик карталар билан ҳисоб-китобларга харидорга онлайн-НКТ чеки берилади.
СКнинг 242-моддаси ва Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 7-бандига мувофиқ бўлиб-бўлиб тўлашда ҳисоб-китобларда QR-кодли сотиш чекини товар истеъмолчига берилган кунда бериш керак. Кейинги тўловларда бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўловларга QR-кодсиз чек берилади.
Аммо солиқ тўғрисидаги қонунчиликка асосан:
- товарни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан реализация қилишдан олинган даромад СКнинг 242-моддаси 1-қисмига мувофиқ у истеъмолчига берилган кунда (харидорга суммаси ҚҚС бўйича ҳисоботда автоматик тарзда акс эттириладиган QR-кодли онлайн-НКМ берилган кунда, харидор эса SoliqUZ мобиль иловасида кешбэк олиши мумкин) тан олинади;
- бўлиб-бўлиб тўлаш учун фоизли даромад СКнинг 78-моддаси 1-қисмига асосан ҳисоблаш усули бўйича тан олинади.
Мазкур ҳолда ҳисоб бузиб кўрсатилмаслиги ва солиқлар тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши учун тўловлар онлайн-НКМ орқали қандай ўтказилиши керакми?
Масала очиқ қолади. Солиқ кодексига асосан ҳаммаси тўлиқ аниқ-равшан, аммо солиқ ҳисоботларини (хусусан, ҚҚС) тўлдиришни автоматлаштириш натижасида Солиқ кодексини бузмаслик ҳамда чекни тўғри бериш ва истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя қилиш учун солиқ тўловчи мазкур вазиятда қандай ҳаракат қилиш кераклиги аниқ эмас.
Шу боис барча солиқ тўловчилар ва солиқ органларинниг ахборот тизимлари бўйсуниши лозим бўлган Солиқ қўмитасининг аниқ йўриқномалари тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳозирча эса тадбиркорлик субъектлари ўзлари ишлаб чиққан қоидаларга мурожаат қилишларига тўғри келмоқда, улар катта қисмида муайян вазиятларни қонуний ҳал қилишга қараганда кўпроқ вазиятдан чиқиш йўли ҳисобланади.
Шартномани расмийлаштириш кунида, яъни товар ҳақиқатда истеъмолчига берилган кунда улар товар қийматига чек беришади. Агар қиймати 10 млн сўм бўлган шартли кир ювиш машинаси бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан 12 млн сўм турса, харидорга 10 млн сўмга QR-кодли чек берилади. Харидорларнинг эътирозлари асосли: нима учун у пировардида 12 млн сўм тўлаши, SoliqUZ мобиль иловасида кешбэкни эса фақат 10 млн сўмдан олиши мумкин?
Бироқ кредит берган компанияда бошқа йўл йўқ. Агар у QR-кодли чекда дарҳол 12 млн сўмни акс эттирса, у шунчаки хонавайрон бўлади. Ахир бу ҳолда у фойда солиғини ҳали кўрмаган ва шартномада белгиланган бўлиб-бўлиб тўлаш муддати мобайнида қисмларга бўлинган ҳолда олишни бошлайдиган пулдан тўлаши керак бўлади.
Ушбу шартнома бўйича ҳисоб-китобларда унда яна битта QR-кодли чек бериш имконияти йўқ. Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тўловларга QR-кодсиз чек берилади, уларнинг суммаси эса асосий қарзнинг бир қисмини (кир ювиш машинасининг қиймати) ва бўлиб-бўлиб тўлаш учун фоизларни ўз ичига олади.
Солиқ ҳисоботларида бўлиб-бўлиб тўлаш учун фоизларни акс эттириш учун улар Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 59-1-бандига асосан бир томонлама ҳисобварақ-фактура тақдим этишга мажбур бўлишади.
Бир сўз билан айтганда, жараёнларни бирхиллаштирадиган ва тадбиркорларга қонунчилик талабларига тўлиқ риоя қилиш имконини берадиган қоидалар зарур. Қоидаларнинг пайдо бўлишидан солиқ маъмуриятчилиги тизими ҳам ютади, сабаби ҳаётга кенг татбиқ этилаётган ҳисоб-китоблар устидан солиқ назоратининг аниқ инструменти пайдо бўлади.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади