Полезное для бухгалтера в декабре:
Маркировка қилинган товарлар билан ишлаш қоидаларида нималар ўзгаряпти
Чакана савдо ташкилотлари фаолиятини юритиш учун янги норматив ҳужжат – 03.08.2024 йилдаги ВМҚ-478 сонли қарор қабул қилинди. Мазкур қарор тадбиркорлар учун янги қоидаларни ўрнатади ва мажбурий рақамли маркировка қилиниши керак бўлган товарлар савдосини тартибга солишга маълум йўналиш беради.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра асосий жиҳатлар ва аниқлаштириш талаб қилинадиган саволларга жавобни солиқ маслаҳатчиси, "ICONSULTANT" Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА белгилаб берди:
Экспертнинг зарур тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– 1 сентябргача Солиқ қўмитаси "Asl belgisi" тизимида рўйхатдан ўтишни ва алкоголь, тамаки ва пиво маҳсулотлари, маиший техника ва дори воситаларининг чакана савдосида рақамли маркировка талабларига риоя қилинишини назорат остига олади.
Шунингдек, ушбу маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг инвентаризацияси ўтказилади. 10 августгача бу ҳақда Солиқ қўмитаси расман эълон қилади.
Маркировка қилинган товарларнинг чакана савдоси субъектлари ўз фаолиятини тўхтатаётганда, бу ҳақда туман (шаҳар) солиқ инспекциясига бир ой олдин хабар бериши керак бўлган тартиб жорий этилмоқда. Бунда солиқ инспектори 3 иш куни ичида чакана савдо ҳуқуқи учун йиғимларнинг тўлиқ тўланганлигини текширади ва омбордаги алкоголь, тамаки ва пиво маҳсулотлари қолдиқларининг инвентаризациясини ўтказади.
Бу ерда мажбурий рақамли маркировкага тегишли бўлган сув ва салқин ичимликларга ҳам ушбу нормалар татбиқ этиладими, деган савол туғилади? Менимча йўқ, лекин ҳужжат ишлаб чиқарувчиларидан расмий шарҳ олиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, назорат қилувчи орган маиший техника ва дори воситалари бўйича қолдиқларни аниқламайдиган бўлди.
Солиқ органлари текширувни қачон бошлаши кераклиги ноаниқ қолмоқда (инвентаризация - бу солиқ текшируви). Масалан, агар хабарнома 6 августда берилган бўлса, солиқ органлари савдо ҳуқуқи учун йиғим тўловини текшириш ва қолдиқлар инвентаризациясини ўтказишни қачон бошлаши шарт? Амалиётнинг кўрсатишича, белгиланган муддатларнинг йўқлиги текширувларнинг чўзилишига олиб келади, бу эса солиқ тўловчиларнинг узоқ вақт ноаниқ ҳолатда қолишига сабаб бўлади.
Кейин - Солиқ қўмитаси қошида махсус тузилма ташкил этилади, унинг вазифалари рақамли маркировка қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш ва яширин ишлаб чиқариш ҳамда контрафакт тарқатишга қарши курашиш орқали солиқ тушумларининг тўлиқлигини таъминлаш бўлади. Бу масала бўйича қабул қилинаётган барча қарорларнинг янада пухта ва синчковлик билан ишлаб чиқилишига ёрдам беради деб ўйлайман.
Норма ижодкорлиги ишлари режалаштирилган. Хусусан, қуйидагиларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда:
- Рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган контрафакт ва/ёки қалбаки маҳсулотларни импорт қилувчи, ишлаб чиқарувчи ва улгуржи ҳамда чакана сотувчи субъектларга нисбатан маҳсулотни мусодара қилиш билан жиноий жавобгарликка тортиш нормаларини белгиловчи НҲҲ;
- Рақамли маркировка қилинган маҳсулотларнинг улгуржи савдосида фақат нақд пулсиз ҳисоб-китобларни талаб қилувчи НҲҲ;
- Улгуржи ва чакана савдони тартибга солишнинг барча мавжуд нормалари ва қоидаларини, шунингдек товарларни маркировка қилиш қоидаларини тизимлаштирадиган "Савдо тўғрисида"ги қонун.
Умид қиламанки, ушбу иш доирасида, ниҳоят, маркировка қилинган маҳсулотлар билан ишлашда юзага келадиган кўплаб саволлар ўз ечимини топади. Жумладан, маркировка қилинган товарни қуйиб сотиш ва донабай сотиш масалалари ҳам.
ВМҚ бозор иштирокчиларига кенг кўламли тушунтириш ишларини ваъда қилмоқда. Кўплаб саволларга жавобларни бизнинг тавсияларимизда ҳам топишингиз мумкин:
- Товарлар қандай маркировка қилинади ва бу қоидаларни бузганлик учун жаримага тортилмаслик учун нима қилиш керак;
- Улгуржи ва чакана савдо корхоналари (шу жумладан дорихоналар ва умумий овқатланиш корхоналари) рақамли маркировка қоидаларини бузганлик учун жарима олмаслик учун нима қилиши керак;
- Рақамли маркировка воситалари билан ишлашни қандай бошлаш керак;
- Мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган товарлар учун ЭҲФни қандай расмийлаштириш керак;
- Онлайн-ККТ чекларида маркировка қилинган товарлар сотувини қандай акс эттириш керак;
- Маркировка қилинган товарни муомаладан қандай чиқариш керак.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади