Эътибор беринг: қурилиш материалларининг МХИК янгиланди

preview

Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги «Қурилиш ресурслари миллий классификатори» электрон платформаси билан интеграция қилинди. Бу ҳақда tasnif.soliq.uz портали хабар бермоқда.

Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Қурилиш ресурслари миллий классификаторида қурилиш материалларининг батафсил техник тафсилотлари берилган. Энди улар асосида қурилиш материаллари учун 172 мингта янги батафсиллаштирилган МХИК, шунингдек уларнинг ўлчов бирликлари яратилди.

Шунингдек, GS1 Uzbekistan глобал товарни рақамлаштириш бўйича халқаро тизимининг маълумотлар базаси асосида солиқ тўловчиларнинг талабларига биноан яна 11,3 минг МХИК яратилди. Натижада 183,3 минг МХИКга Классификатор томонидан қатъий ўлчов бирликлари киритилди.

Tasnif.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетда интерактив хизмат орқали солиқ тўловчилар янги МХИКни “Танланган” тоифасига қўшишлари ва ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларини шакллантиришда улардан фойдаланишлари мумкин.

Қурилиш материалларининг амалдаги умумий МХИК инвентаризация қилинади ва кейинчалик босқичма-босқич фаол бўлмаган ҳолатга ўтказилади.

Шу боис солиқ тўловчиларга қурилиш материаллари учун қўллаган умумий кодларини қайта кўриб чиқиш ва уларни янгиларига алмаштириш тавсия этилади.

Каталог операторига саволларни 71 202-32-32 телефон рақами орқали бериш мумкин.

 

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ul/publish/doc/text202557_etibor_bering_qurilish_materiallarining_mhik_yangilandi