Бепул олинган товар намуналарига ЭҲФ расмийлаштириш керакми

preview

«Корхона хорижий етказиб берувчидан синаш ва реклама учун умумий суммаси 1 600 юань бўлган учта қуёш панелини тўловсиз олди. Товарни олдик ва тўловсиз юк сифатида божхона расмийлаштирувини амалга оширдик. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш чоғида шартнома қийматидан бироз юқори бўлган юкнинг божхона қиймати суммасидан ҚҚС тўладик. 489-сон ВМҚга 2-иловага асосан бепул олинган мол-мулк учун ЭҲФ тақдим этишимиз керакми? ЭҲФда қайси қийматни кўрсатиш керак – божхона қийматиними ёки шартнома қийматиними?»

Вазиятни «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди:

Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Бу вазиятда сиз бепул олинган мол-мулк учун ЭҲФ тақдим этишингиз керак эмас. ҚҚС ва у бўйича солиқ базаси БЮД асосида ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илованинг 1-жадвалида автоматик равишда акс эттирилади.

Бепул олинган мол-мулк бухгалтерия ҳисобида ва фойда солиғи солиш мақсадларида бозор қиймати бўйича акс эттирилади   .

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 59-1-бандига мувофиқ, мол-мулк бепул олинганда бир томонлама кирувчи ЭҲФ айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан расмийлаштирилади, чунки уларнинг барча даромадлари Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида ЭҲФ асосида шакллантирилади.

 

 

 

 

Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш масалалари Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш масалалари Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш масалалари /ul/publish/doc/text202798_bepul_olingan_tovar_namunalariga_ehf_rasmiylashtirish_kerakmi