Қурилиш материалларини сотишда қандай ўлчов бирликларини қўллаш керак

preview

1 октябрдан бошлаб 25 номдаги қурилиш материаллари учун ЭҲФни расмийлаштиришда фақат маълум ўлчов бирликларидан фойдаланиш мумкин бўлади.

Buxgalter.uz аниқ қайси бирликлар эканлигини аниқлаштирди:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Аввалроқ buxgalter.uz қурилиш материаллари учун 172 мингта янги МХИК яратилгани ҳақида хабар берган эди. Энди солиқчилар уларни сотишда қўлланиладиган ўлчов бирликлари тизимини ҳам оптималлаштирмоқда.

25 номдаги қурилиш материаллари учун қатъий ўлчов бирликлари белгиланган. Энди арматура прокатини фақат тоннада, ёғочни (қарағай) - куб метрда ва ҳоказо ўлчаш мумкин. Илгари уларни сотишда бошқа ўлчов бирликлари, хусусан, узунлик ўлчовлари ҳам қўлланилар эди.

Қатъий ўлчов бирликлари белгиланган МХИКлар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

Tasnif.soliq.uz сайтида сизнинг «танланган МХИК» рўйхатингизни янги кодларга ва уларга бириктирилган ўлчов бирликларига мувофиқлигини текширинг. Агар улар рўйхатда бўлмаса - қўшинг ва янги кодлар ва ўлчов бирликлари билан ишлашни бошланг.

 

 

Қолган қурилиш материаллари номлари ва уларнинг ўлчов бирликлари бўйича ҳам шунга ўхшаш иш олиб борилиши мумкин. Бу ҳақда идора хабар беради.

 

Манбани кўринг.

 

 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ul/publish/doc/text202993_qurilish_materiallarini_sotishda_qanday_ulchov_birliklarini_qullash_kerak