Полезное для бухгалтера в декабре:
1 октябрдан кимлар учун ижтимоий солиқ миқдори ошди
1 октябрдан баъзи тоифадаги солиқ тўловчилар учун ижтимоий солиқ миқдори ўзгарди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
1 октябрдан БҲМ 375 минг сўмни ташкил этади. СКнинг 408-моддасига мувофиқ 1 октябрдан ижтимоий солиқни қуйидагилар тўлайди:
1) якка тартибдаги тадбиркорлар:
- ўзи учун – ойига камида 375 минг сўм;
- савдо мажмуалари ва бозорлардаги якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёлланма ходимлари учун – ойига камида 187,5 минг сўм;
- бошқа ЯТТларнинг ёлланма ходимлари учун – йилига камида 375 минг сўм;
2) юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорлик иштирокчилари:
- якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси учун – ойига камида 375 минг сўм;
- 18 ёшга тўлган бошқа оила аъзолари учун – ойига камида 187,5 минг сўм;
3) ихтиёрий асосда ўзини ўзи банд қилган шахслар – ҳисобот йилининг 1 декабригача йилига камида 375 минг сўм.
Манбага қаранг.
Buxgalter.uz тавсия этади: