Полезное для бухгалтера в декабре:
Халқаро илмий-амалий конференцияга таклиф қиламиз
ҲУРМАТЛИ БУХГАЛТЕРЛАР, АУДИТОРЛАР, ОЛИМЛАР ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ СОҲАДАГИ МУТАХАССИСЛАР.
Ҳурматли ҳамкасблар!
Сизни «Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар куни» касб байрамига бағишланган «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит – ҳозирги ҳолат ва ривожланиш истиқболлари» мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияга таклиф қиламиз.
Конференция 2024 йилнинг 9-10 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
Анжуман Тошкент вақти билан 10:00 да бошланади.
Конференция ташкилотчиси - Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги билан биргаликда сизни ушбу тадбирда маърузачи ёки иштирокчи сифатида иштирок этишга таклиф этади.
Конференция жараёнида қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган:
- МҲХСни қўллаш ва замонавий концептуал ёндашувлар орқали бухгалтерия ҳисоби тизимини рақамлаштириш шароитида молиявий ҳисоботларни шакллантириш;
- глобаллашув шароитида аудит ва аудит сифатини бошқаришнинг халқаро стандартларига мувофиқ ички ва ташқи сифат назоратини ташкил етиш талабларини кучайтириш;
- барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳисобот ва аудит амалиёти;
- рақобат барқарор ривожланишнинг муҳим омили сифатида;
- экологик аудит: жаҳон тажрибаси ва ривожланиш амалиёти;
- профессионал бухгалтерлар мақомини ошириш ва бухгалтерлар ва аудиторларни сертификатлаш бўйича халқаро таълим дастурларини ошириш; бухгалтерия ҳисоби ва аудитда сунъий интеллект;
- бухгалтерия ҳисоби ва аудитни ривожлантиришда профессионал ташкилотнинг роли;
- бошқа долзарб масалалар.
Конференцияда Халқаро Бухгалтерлар Федерацияси (IFAC) вакиллари, АCCА халқаро экспертлари (Association of Chartered Certified Accountants – Сертификатланган Бухгалтерлар Уюшмаси), ESSBА (Евроосиё Сертификатланган Бухгалтерлар ва Аудиторлар Кенгаши), EGBA (Евроосиё Бухгалтерлар ва Аудиторлар Гуруҳи) вакиллари, профессионал ташкилотлар мутахассислари, аудиторлар ва бухгалтерлар, ўқитувчилар, докторантлар ва Евроосиё минтақаси мамлакатларининг ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари магистрлари иштирок этадилар.
Конференцияда иштирок этиш учун Рўйхатдан ўтиш шаклини 2024 йилнинг 20 октябрига қадар қуйидаги ҳавола орқали юборишингизни сўраймиз.
Халқаро илмий-амалий конференцияда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш тўлови 750 минг сўм. “Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар куни” байрамига бағишланган тантанали тадбирда қатнашиш учун - 850 минг сўм, жами 1600 минг сўм ҳар бир иштирокчига. Тўловини умумий ёки ҳар бир иштирок тури учун алоҳида тўлаш шартномаси юборилади.
Маъруза тезиси билан нутқ сўзлаш учун Рўйхатдан ўтиш шаклида нутқ мавзусини кўрсатишингиз сўралади.
Конференция Қоидалари ва Дастури рўйхатдан ўтиш Шаклини юборган ҳамда рўйхатдан ўтиш бадали тўловини амалга оширган барча иштирокчиларга юборилади!
Конференцияда иштирок этиш билан боғлиқ бўлган саволлар бўйича қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин:
+998 (90) 919-01-87, (71) 234-01-87, 234-18-90 ёки 234-19-01
Халқаро илмий-амалий конференция ташкилий қўмитаси
Реклама