Полезное для бухгалтера в декабре:
Меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш жойлари алкоголни қадоқсиз қандай сотиши мумкин
Солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси Horeca вакиллари билан алкоголь маҳсулотларини қадоқсиз сотиш ва уларни таомлар тайёрлашда ишлатиш бўйича аниқ қоидаларнинг йўқлиги кўринишидаги қонунчиликдаги «бўшлиқ»ни қандай бартараф этиш мумкинлигини муҳокама қилди.
Янги қоидаларни жорий этиш товарларни рақамли маркировкалаш қоидаларига, эҳтимол ҳатто онлайн-НКТни қўллаш қоидаларига ҳам тузатишлар киритишни талаб қилади.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлади:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Ҳозирги вақтда алкоголь маҳсулотларини қадоқсиз сотишнинг 4 та варианти таклиф қилинган:
1) маркировкаланган маҳсулотнинг қисман чиқиб кетишини фискал маълумотлар операторлари орқали қайд этиш (биринчи вариант).
Тахминан шундай дориларни донабай сотадиган дорихоналар ишлайди.
Ҳар бир қадоқсиз сотиш пайтида харидорга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган онлайн-НКТ чеки берилади:
- кўрсатилган хизматнинг ҳажми ва қиймати ҳақида;
- хизматлар кўрсатиш учун ишлатилган маҳсулотнинг маркировкалаш кодлари ҳақида;
- ишлатилган маҳсулот ҳажми (литраж) ҳақида.
Маркировкалаш коди тегишли идишдан (ўрамдан) ҳар бир қадоқсиз маҳсулот сотилганда акс эттирилади. Бунда «ASL BELGISI» тизими сотилган маҳсулот ҳажмини (идиш умумий сиғимининг фоизида) ҳисоблаб боради ва идиш (ўрам) тўлиқ ҳажми сотилганда маркировкалаш кодига «Муомаладан чиқарилган» мақомини беради.
Яъни, идиш (ўрам) маркировкалаш кодлари ҳар бир маҳсулот харидорга сотилганида онлайн-НКМ чекига боғланади;
2) маркировкаланган маҳсулотнинг чиқиб кетишини фискал маълумотлар оператори орқали қайд этиш (иккинчи вариант).
Маркировкаланган маҳсулотнинг ишлатилиши тўғрисидаги маълумотлар онлайн-НКТ функционали орқали алоҳида турдаги фискал ҳужжат – «ноль» чекини расмийлаштириш орқали қайд этилади.
Ўрам (идиш) очилганда ёки у сотиш жойига (меҳмонхона хонаси, бар, ошхона ва ҳ.к.) берилганда маркировкалаш коди сканер қилинади ва махсус «ноль» чекида акс эттирилади, кейин бу чек тегишли ўрам (идиш) тўлиқ қадоқсиз сотилгунча ва утилизация қилингунча маҳсулот (идиш) сақланадиган жойда сақланади.
Ҳисоб ёпилганда эса сотиш чекида хизматнинг МХИК коди, унинг ҳажми ва қиймати кўрсатилади (маркировкалаш кодидан ташқари ҳаммаси). Маркировкалаш кодлари фақат биринчи – «ноль» – чекига идиш сотиш жойига берилганда боғланади.
Бу механизм солиқ органлари ходимлари вақти-вақти билан корхоналарга товарлар маркировкалаш кодлари мақомини текшириш мақсадида ташриф буюришини назарда тутади.
Агар товар ишлатилган, очилган ёки қадоқсиз сотиш учун ишлатилган бўлса, лекин унинг «ноль» чеки бўлмаса, бу маркировкалаш қоидаларининг бузилиши деб ҳисобланади.
Шунингдек, солиқчилар сотиш ҳажмларини муомаладан чиқарилган маркаланган маҳсулот миқдори билан таққослайдилар;
3) маркировкаланган маҳсулотнинг қисман чиқиб кетишини иш куни якунлангандан сўнг қайд этиш.
Вариант маҳсулотни чиқиб кетиши бўйича ҳисобга олишни назарда тутади: иш куни ва (ёки) смена якунлангандан сўнг «ASL BELGISI» тизимига маркировкалаш кодлари ва муомаладан чиқиб кетган маркировкаланган маҳсулот ҳажми ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган «маркировкаланган маҳсулотнинг муомаладан чиқиб кетиши тўғрисидаги хабарнома» юборилади.
«ASL BELGISI» қолган маҳсулот ҳажмини (идиш умумий сиғимининг фоизида) ҳисоблайди. Идиш (ўрам) тўлиқ ҳажми ишлатилгандан сўнг маркировкалаш кодига «Муомаладан чиқарилган» мақоми берилади.
Бу механизм ҳам солиқ органларининг алоҳида назоратига – тез-тез инвентаризациялар ва товарлар маркировкалаш кодлари мақомини текширишларга асосланган. Шунингдек, сотиш ҳажмлари муомаладан чиқарилган маркировкаланган маҳсулот миқдори билан таққосланади;
4) маркировкаланган маҳсулотнинг фақат чиқиб кетишини тўғридан-тўғри «ASL BELGISI» тизимида қайд этиш.
Маркировкаланган маҳсулотнинг чиқиб кетиши тўғрисидаги маълумот тўғридан-тўғри «ASL BELGISI» тизимида рўйхатдан ўтказилади. Бунинг учун корхона унда «Маркировкаланган маҳсулотнинг муомаладан чиқиб кетиши тўғрисидаги хабарнома»ни шакллантиради, чиқиб кетиш сабабини (ўз эҳтиёжлари ёки ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланиш) ва маркировкалаш кодларини кўрсатади. Шундан сўнг шиша ёки бочка маркалаш коди «Муомаладан чиқарилган» мақомини олади.
Бундай хабарнома ё ўрам (идиш) очилгандан сўнг, ёки у сотиш жойига (меҳмонхона хонаси, бар, ошхона ва ҳ.к.) берилганда юборилади. Бунда маҳсулот маркировкалаш кодини чекларда акс эттириш шарт эмас (маркировкалаш кодлари онлайн-НКТ чекига боғланмайди).
Бироқ, бу вариантда ҳам алкоголь маҳсулотларини сотиш қоидалари ва рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш хавфи юқори. Ва солиқчилар буни диққат билан кузатиб борадилар.
Коктейллар тайёрлаш ва (ёки) таомлар тайёрлашда маркировкаланган маҳсулотни ишлатиш учун ҳам вариант бор.
Коктейллар ва таомлар тайёрлашда маркировкаланган маҳсулотни ё тегишли бўлимга (ошхона, бар ва ҳ.к.) берилганда, ёки у ишлатилиши бўйича (масалан, иш куни ва (ёки) иш сменаси тугагандан сўнг) ҳисобга олиш таклиф этилган.
Бунинг учун маркировкалаш тизимига тегишли маркировкалаш кодини ва зарур бўлса, амалда ишлатилган маҳсулот ҳажмини (литражини) ўз ичига олган «Маҳсулотнинг чиқиб кетиши тўғрисидаги хабарнома»ни юбориш керак бўлади.
Солиқ органлари яна инвентаризациялар ўтказадилар, маркировкалаш кодлари мақомини текширадилар ва сотиш ҳажмларини муомаладан чиқарилган маркировкаланган маҳсулот миқдори билан таққослайдилар.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади