Полезное для бухгалтера в декабре:
15 октябрдан ТИФ иштирокчилари учун нималар ўзгарди
Президент Фармони (14.10.2024 йил 14 октябрдаги ПФ-156-сон) билан ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати сиёсатига ўзгартиришлар киритди.
ТИФ иштирокчилари учун нималар ўзгарганлигини buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Асосий ўзгаришлар:
1. Божхона тўловлари фоизсиз ва таъминотсиз 120 кундан ошмаган муддатга берилади. Тегишли ўзгартиришлар 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сонли Фармонга киритилди.
2. Қишлоқ хўжалиги техникаси, уни ишлаб чиқариш учун материаллар ва бутловчи қисмларни импорт қилишда ҚҚС тўлашни кечиктириш муддати 120 кунгача қисқартирилди (илгари бу муддат 270 кун эди). Тегишли ўзгартиришлар 2021 йил 1 февралдаги ПҚ-4969-сонли қарорга киритилди.
3. 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармон билан жорий этилган, етказиб бериш муддати 180 кундан ортиқ бўлган ускуналарни импорт қилишга оид шартномалар бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи учун молиявий санкциялар қўлланилмаслиги қоидаси бекор қилинди.
4. Божхона расмийлаштируви санасидан олдинги 12 ой давомида умумий товарлар экспортининг 10 фоизидан ошмаган муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд бўлганда кафолат тўловини таъминламасдан товарлар экспортига рухсат бекор қилинди. Бу имтиёз 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармон билан жорий этилган эди.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади