Полезное для бухгалтера в декабре:
Ягона рўйхатга киритилмаган қандай ҳужжатлар талаб қилинса, шикоят қилиш мумкин
МЖТКнинг 241-10-моддасига киритилган тузатишларга кўра (21.10.2024-й. ЎРҚ-979-сон қарори) эндиликда мансабдор шахслар ва хизматчилар тадбиркорлик субъектларидан ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхатига киритилмаган ҳисобот ва ҳужжатларни талаб қилганлик учун жаримага тортилади. Жарималар 7,5 млн сўмдан 22,5 млн сўмгача.
Янгиликни buxgalter.uz учун махсус «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА изоҳлади:
Мутахассисларнинг муҳим тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати Президентнинг «Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-8-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланди. МЖТКнинг 241-10-моддасига киритилган тузатишларга мувофиқ, унга киритилмаган ҳар қандай турдаги ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда талаб қилиш тақиқланади. Бундан ташқари, ягона рўйхатга киритилган ҳисоботларни белгиланган муддат ва тақдим этиш тартибини бузган ҳолда талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Яъни, агар сиздан қўшимча ҳисоботни белгиланган муддатдан олдин ёки кечроқ топширишни ёки Ягона рўйхатда мавжуд бўлмаган ҳар қандай ҳужжатни тақдим этишни «сўрасалар», сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз:
а) бундай илтимосни бажармаслик;
б) Бизнес-омбудсманга ва унинг аппарати ходимларига мурожаат қилиб, давлат органи ёки хизмат кўрсатувчи банк мансабдор шахсларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан МЖТКнинг 245-8-моддалари билан шикоят қилиш.
Айбдорлар БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (7,5-15 млн сўм) миқдорда жаримага тортилади. Маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран қоидабузарлик учун эса - БҲМнинг 40 бараваридан 60 бараваригача (15-22,5 млн сўм).