Иш берувчи қўшимча дам олиш кунларини белгилаган бўлса

preview

«Корхона раҳбарияти Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ иш кунларига тўғри келадиган бўлса ҳам, 29, 30 ва 31 декабрь, 2 ва 3 январь қўшимча ҳақ тўланадиган дам олиш кунларини белгилади. Бу кунларни табелда бошқа белги билан (келмаслик, келиш) акс эттиришимиз керакми? Таътил ва шифохона тўловларини ҳисоблашда қўшимча дам олиш кунларини тўлаш тарифдан юқори тўловларнинг 1/12 қисмига кирадими?»

Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси жавоб берди. Азизахон ТОШХЎЖАEВА:

Эътибор беринг

Материал – «Биз жавоб берамиз!» пуллик базасидан, уни истисно тариқасида эълон қиламиз.

Мутахассисларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro хизматига обуна бўлинг.

 

– Корхонада белгиланган қўшимча дам олиш кунларида ходимларнинг дам олиши ишга келмаслик ҳисобланмайди. Бу қўшимча дам олиш кунлари ҳақ тўланадиган дам олиш кунлари бўлганлиги учун иш вақтини ҳисобга олиш таблосида уларни одатдаги дам олиш ва байрам кунларидан бошқа белги билан ажратиш лозим. Корхона уларни табелга қандай белгилашни мустақил равишда ҳал қилади.

Ходим ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақт учун унинг МКнинг 257-моддаси, МК 233-м. 1-қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақи сақлаб қолиниши кафолатланади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ҳам МКнинг 257-моддаси 37-38-бандларида белгиланган ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади 31.05.2024 й. ВМҚ-314-сон қарорга 1-сонли илова..

МК 257-моддасининг 3-4-қисмларига мурожаат қиламиз. Уларда айтилишича, меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида ўртача иш ҳақини ҳисоблаш учун охирги календарь ой учун тариф ставкасига (маошга),  меҳнатга ишбай ҳақ тўлашда эса охирги календарь ой учун ишбай нархлар бўйича ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақига ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланадиган ойдан олдинги 12 календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар суммасининг 1/12 қисми (иш ҳақининг МК 248-м. 3-қисмида назарда тутилган қўшимча қисми) қўшилади.

Иш ҳақининг қўшимча (ўзгарувчан) қисмини қўшимча тўловлар, устамалар, мукофотлар ва компенсация ёки рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган бошқа тўловлар ташкил этади. Яъни бу - СКнинг 371-373-моддаларига мувофиқ ходимнинг даромадлари. Мазкур моддаларда иш берувчи томонидан қўшимча берилган дам олиш кунларига ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар назарда тутилмаган. Шунинг учун бу суммалар таътил ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ҳисоблашда иш ҳақининг 1/12 қисмига киритилмайди.

 

 

 

 

Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби /ul/publish/doc/text203692_ish_beruvchi_qushimcha_dam_olish_kunlarini_belgilagan_bulsa