Оғирлик ва габарит назорати пунктини қандай ижарага олиш мумкин

preview

Инвесторлар учун қизиқарли мавзу: тадбиркорлар оғирлик ва габарит назоратининг стационар ва кўчма пунктларини ижарага олиши мумкин бўлади. Бу 28.10.2024 йилдаги «Автомобиль йўллари бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ВМҚ-710-сонли янги қарорда кўзда тутилган.

Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Автомобиль йўлларида оғир юк ташувчи автотранспортнинг оғирлик ва габарит параметрларини ўлчашнинг замонавий воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма пунктлар ўрнатилади. Бу жараёнга хусусий сектор жалб қилинади. Сўнгра бу пунктлар аукцион орқали тадбиркорлик субъектларига 20 йилга ижарага берилади,  кейинчалик бу пунктлар учинчи шахсларга берилиши мумкин.

Онлайн-аукционда автомобиль йўлларида жой учун минимал (бошланғич) нархлар қуйидаги суммани ташкил этади:

  • халқаро аҳамиятга эга – БҲМнинг 50 баравари;
  • давлат аҳамиятига эга – БҲМнинг 40 баравари;
  • маҳаллий аҳамиятга эга – БҲМнинг 30 баравари.

Дастлабки икки йил давомида тадбиркор ушбу аниқ пунктда аниқланган қоидабузарликлар учун жарима тўловларидан тушган маблағларнинг 40 фоизини олади. Кейинги йилларда – 30 фоизини.

Ҳужжат 2024 йил 31 октябрдан кучга кирди.

Манбага қаранг.

 

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ul/publish/doc/text203913_ogirlik_va_gabarit_nazorati_punktini_qanday_ijaraga_olish_mumkin