Полезное для бухгалтера в декабре:
Корхона ишлатилган маиший техникани ходимларга қандай сотиши мумкин
Корхоналар балансида ишлатилган маиший техникалар кўп. Уларни кўпинча ишлатилгандан сўнг ходимларга сотишади ёки компания ёпилаётганда муассисларга (юридик ёки жисмоний шахсларга) топширишади. Солиқ солиш мақсадларида бу сотиш деб тан олинади. Ва бундай ҳолларда ЭҲФ расмийлаштириш керак. Лекин муаммо шундаки, ахборот тизими ЭҲФни расмийлаштиришда ҳатто ишлатилган маиший техника учун ҳам рақамли маркировка кодларини киритишни талаб қилади.
Вазиятни buxgalter.uz учун махсус «Asl belgisi» МАТ рақамли маркировка операторининг ривожланиш бўйича директори Фазлитдин САЙДУЛЛАЕВ шарҳлади:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Товарларни рақамли маркировка қилиш тизими бундай хўжалик операциясини ҳеч нарсани бузмасдан ўтказиш имконини беради. Бунинг учун корхона ишлатилган техникани рақамли маркировкасини таъминлаши керак. Шундан сўнг ҳисоб-фактураларни расмийлаштиришда муаммолар бўлмайди.
Қадамма-қадам ҳаракатлар режаси:
1. Aslbelgisi.uz сайтида рўйхатдан ўтинг ва «CRPT TURON» МЧЖ билан шартнома тузинг.
2. Агар илгари импортчи ёки бошқа бозор иштирокчиси рўйхатдан ўтказмаган бўлса, aslbelgisi.uz сайтида товарни Маркировка қилинадиган товарлар реестрида рўйхатдан ўтказинг. Агар товар карточкаси аллақачон яратилган бўлса, карточка остида сизда ҳам шундай товар борлиги ҳақида белги қўйинг.
3. Қуйидаги босқичлардан ўтиб, товарни маркировка қилинг:
- aslbelgisi.uz сайтида рақамли маркировка кодларини буюртма қилиш ва олиш;
- кодларни Data Matrix кодига айлантириш;
- Data Matrix кодини товар истеъмол қадоғига жойлаштириш;
- маркировка қилинган товарлар ҳақидаги маълумотларни «Asl belgisi» тизимига киритиш.
Бу тартиб-қоидаларнинг барчаси кўп вақт талаб қилмайди. Саволлар туғилса, 71-203-88-72 телефон рақами орқали ёрдам учун мурожаат қилинг.
Маиший техникани маркировка қилишнинг ҳар бир босқичи ҳақида батафсил маълумотни Buxgalter PRO тавсияларидан топишингиз мумкин
P.S.: ушбу материал эълон қилингандан сўнг ўқувчилардан «Asl belgisi»га бир неча марта мурожаат қилганлари ва рад жавобини олганлари ҳақида шикоятлар келиб туша бошлади. «Asl belgisi» call-маркази ходимлари уларга ишлатилган техникага штрих-кодлар берилмаслигини маълум қилишган.
Биз бу масалани «Asl belgisi» МАТ рақамли маркировкалаш операторининг ривожланиш бўйича директори Фазлиддин Сайдуллаевдан яна бир бор аниқлаштирдик. У материалда берилган тушунтиришларни тасдиқлади.
Ташкилот раҳбари таъкидлашича, «Asl belgisi» тизимида ишлатилган техника учун рақамли маркировкалашни олишда ҳеч қандай чекловлар йўқ. «Турон» РМБМ call-маркази операторларига бу масала бўйича қўшимча тушунтиришлар берилди.
Фазлиддин Сайдуллаевнинг маълум қилишича, яқин вақт ичида «Asl belgisi» тизими функционали янги имконият билан тўлдирилади, бу эса айнан ишлатилган маиший техника маркировка қилинаётганини кўрсатиш имконини беради. Назорат қилувчи органларга текширув вақтида бу ҳолатда ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчидан келган янги техника эмас, балки ишлатилган техника ҳақида сўз бораётгани тўғрисида тезкор маълумот олиш имконини беради.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади